3:01

Аёл ва спорт

MP3

Ассалому алайкум ғайратли опа-сингиллар. Ҳаммамизга маълумки, спорт аёл киши саломатлигига, қадди-қомати расолигига ва янада гўзал бўлишига ёрдам беради. Бу фикримиз фақат аёллар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларига тегишли. Аёл шуғулланиши мумкин бўлган қайси спорт турини олиб қараманг, ҳаммаси унинг кўркамлигини оширади. Аммо бугун биз айтмоқчи бўлган спорт тури билан ҳамма аёллар ҳам шуғулланавермайди. Бу – от спорт тури. Азалдан от спорти, ҳатто, аёлларимизни ҳам қизиқтирган. Қадимда аёлларимиз ҳам от чоптиришда эркаклардан қолишмаган. Хўш, от спорти аёллар соғлиғига қандай таъсир кўрсатади? От спорти билан шуғулланган аёл, аввало, ҳам руҳан, ҳам жисман етукликка эришади. Табиийки, от минган аёлнинг бошқаларга қараганда иродаси мустаҳкам бўлади ва ўзини мардона сезади.

Ташқи кўринишидаги ўзига хосликлар эса қоматнинг тик, умуртқанинг тўғри ва тос суякларининг кенгайишида намоён бўлади. Аёлларда тос суякларининг кенглиги туғруқ жараёнининг енгил ўтишига ёрдам беради. Шифокорлар ҳомиладорликнинг охирги ойларида оғир юк кўтармасликни, енгилроқ меҳнат билан шуғулланишни ва кўпроқ сайр қилишни маслаҳат беришади. Аммо баъзи давлатларда шифокорлар аёллар туғишидан олдин шу соҳа билимдони назорати остида от устида сайр қилишларии тавсия қиладилар. Айтишларича, бўлажак она от устида сайр қилса, тўлғоқ вақтидаги кучли оғриқларни сезмай, осонгина кўзи ёрир экан. Аммо буни туғруққа яқин қолганда бажармаслик керак. ҳомилдор аёл ҳомила уч ойлик бўлганидан бошлаб, оз – оздан отда сайр қилиши керак.

Агар сиз ҳам бу спорт тури билан шуғулланишни истасангиз, баъзи маълумотларни олдиндан билиб қўйишингиз лозим. От ундан қўрқаётганларни сезади. У жуда ақлли жонзот. От сизга мослашиши учун, сиз ундан қўрқмаётганингизни ва унга меҳрибон эканингизни кўрсатишингиз керак. Шунинг учун ҳам от минган аёллар иродали бўлишади. Ҳомиладорликда от минишга қарор қилган бўлсангиз, бу ҳолатда от ҳуркмаслиги, югурмаслиги мақсадга мувофиқ. Тинч ва ҳотиржам от устида қилинган сайр керакли натижани беради. Дарров отга минишга шошилманг. Аввал отга ўзингизни ўргатиб олинг. Бу жонзот билан мулоқот ҳам бўлажак фарзандингизда жониворларга бўлган меҳрни пайдо қилади. От миниш яна биз кутмаган ва ўйламаган тарзда фойдали бўлиши мумкин.

Баъзиларнинг айтишича, от миниш бепуштликни даволар экан? Бу қанчалик тўғри?! Мутахассисларнинг фикрича от иссиқлик ҳисобланади. Уни мунтазам миниш орқали бепушт аёл ёки эркак организмида ижобий ўзгаришлар кузатилади. Бироқ жигарида муаммоси бор ва руҳиятида муаммоси бор кишилар от минмасликлари керак. Жигари ҳаста кишилар от минганда шу аъзонинг сиқилишига олиб келади. Шунинг учун от минишга қизиққан аёллар авваломбор шифокорлар ва шу соҳа мутахссислари билан маслаҳатлашишлари ва ўзларига тўғри келадиган спорт турини танлашлари лозим бўлади. Хуллас бу спорт тури билан шуғулланишни истасангиз, аввало у ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилинг. Бу каби қизиқарли маълумотларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top