Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биласизми, Ҳаворийлар китоби 18 боб 3 оятда ёзилишича, ҳаворий Павлуснинг чодирлар тикиш ҳунари бўлган. У даврларда одамлар узоқроққа борадиган бўлсалар ўзлари билан чодирлар олиб юришган. Чодир тикиш учн эса ҳунармандлар аввало туя ёки эчки жунидан энсиз узун шолчалар тўқиб кейин бу шолчаларни Чодир шаклида бир бирига улаб тикиб чиқишган. Чодирларни ҳатто теридан ёки зиғир матосидан ҳам тикса бўларди. Ҳаворий Павлус яшаган Тарс шаҳрида чодирларни тери ва зиғир матосидан тикишган. Каломда айтилишича, ҳаворий Павлус ҳар қандай чодир тикишни билган. Унинг Исо Масиҳнинг издоши Акил билан ҳамкорлик қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, улар биргаликда ички ҳовлилар учун соябонлар ҳам тиккан бўлишлари мумкин. Ҳаворий Павлус бу ҳунарни қачон ва кимдан ўрганган?
Narrator 2 Бу ҳақида ҳеч бир ерда маълумот қолдирилмаган, эҳтимол у бу ҳунарни ёшлигида ўргангандир. Миср қўлёзмаларида ёзилишича, Рим ҳукмронлик қилган даврларда ўғил болалар 13 ёшигача бирорта ҳунарга эга бўлиши керак бўлган. Агар шу нарса ҳақиқат бўлса, ҳаворий Павлуснинг Рим фуқароси эканини ҳисобга оладиган бўлсак, у 14-15 ёшигача чодир ва бошқа нарсаларни тикиш ҳунарини эгаллаб олган бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Шундай китобларнинг бирида айтилишича, бирорта ҳунарни тўлиқ эгаллаган шогирдга охирида устозлари уларни ҳунар учун керак бўладиган асбоблар билан тақдирлаб, кейин ўзларини мустақил иш юритишга қўйиб юборишган. Чодир тикиш учун асосан пичоқ ва бигиз керак бўлган. Ундан ташқари чодирни ҳар қандай ерда тикиш мумкин бўлгани учун, Павлус Худога хизмат қилиб саёҳат қилиб юрган пайтларида ҳам ўз-ўзини бемалол таъминлай олган.
Narrator 1 Яна бир ажойиб маълумот. “Муқаддас Калом археологик тадқиқоти” журналида берилган мақолада, археологик топилмалар қайдларида ёзилишича, Муқаддас Каломда исмлари зикр этилган 50дан ошиқ одамларнинг чиндан ҳам тарихда яшаб ўтгани маълум бўлди. Улардан 14 таси Яхудия ва Исроил шохлари, машхурлардан Шох Довуд ва Эзекия, ёки бўлмаса унчалик номи танилмаган Менахим ва Факей каби шохларнинг ҳам исмлари ёзиб ўтилган. Ундан ташқари бу ёзувларда Муқаддас Каломда келтирилган 5 нафар фиръавн, Оссурия, Бобил ва Моаб юртларининг 19та шохи ва унчалик аҳамиятли бўлмаган олийруҳонийларнинг ва котибларнинг ҳам исмлари келтирилган. Масиҳий Юнон қўлёзмаларида ҳам бир нечта тарихий шахсларнинг чиндан мавжуд бўлгани ҳақида далиллар келтирилган. Улардан Хирод, Понтий Пилат, Тиберий, Каяфа ва Павлус исмлари мавжуд.
Narrator 2 Муқаддас Калом даврида қурилиш қоришмаси сифатида асфалт ишлатилганини биласизми? Бобил минораси қурилиши ҳақидаги ҳикоядан одамлар ғиштларни ишлатгани ва қоришма учун қора сақичдан фойдалангани маълум. Асфальт эса биласизки нефтдан ҳосил бўлади. Месопотамияда асфальт олиш мумкин бўлган бир нечта конлар бўлган. Улар қурилиш учун пиширилган ғиштлар ва уларни бириктириш учун асфальтдан фойдаланишгани баъзи қўлёзмаларда келтириб ўтилган. Улар уйларини сувдан, намгарчиликдан ҳимоя қилиш учун асфальт ва қора сақичдан фойдаланишган. Агар билсангиз, Нух пайғамбар ҳам кема қурилишида кема ичига сув кирмаслиги учун қора смоладан фойдаланган. Агар асфальтдан фойдаланмаганида уларнинг бинолари узоқ яшамаган бўларди. Мана сизга бир-биридан қизиқарли маълумотлар.