3:34

Қадимги косметика

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Калом даврида одамларнинг яшаш тарзи ва уларнинг кундалик ҳаётига тегишли мавзулар ҳар биримиз учун қизиқ бўлиши шубҳасиз. Улар қандай кун кечирганлар? Уларда қандай асбоблар бўлган? Аёллари косметикадан фойдаланганми? Шу каби саволлар ҳар қандай қизиқувчан тингловчини қизиқтириши табиий. Демак, бугунги суҳбатимиз Муқаддас Калом даврида аёллар косметикаси ҳақида. Аёллар учун гўзаллик доим муҳим бўлиб келган. Қадимги қабрлар ичидан, шаҳарлар ичидан топилган мозаикалар ва деворга ишланган суратлардан у даврдаги аёллар ҳам ўша даврнинг косметикасидан фойдалангани маълум бўлди. Пардоз Қадимги Месопотамия ва Миср аёллари орасида кенг тарқалган. Аммо Исроил халқи аёллари ҳақида нима дейишимиз мумкин? Улар ҳам пардоз воситаларидан фойдаланганми? Фойдаланган бўлсалар нималардан фойдаланганлар?

Narrator 2 Афсуски, Исроилликлар Мисрликлар каби қабрларга расм солмаганлар, аммо Муқаддас Каломдаги баъзи парчалар ҳамда археологик топилмалар асосида бу саволга жавоб бериш мумкин. Бундай археологик топилмалар орасида тошдан ясалган турли косметик маҳсулотлар туядиган кичик келича ва туядиган дастаклар, атирлар учун шишалар, мойлар учун албастрли идишлар, бронзадан ясалган кичик кўзгулар бўлган. Бой ҳонимлар безатилган чиғаноқларни косметик воситаларини сақлаш учун идиш сифатида ишлатишган. Миср ва Канъондан топилган топилмалар орасида фил суягидан ишланган жуда ҳам кичик ва ихчам косметик куракчалар ҳам бўлган. Булардан шуни англаш мумкинки, косметикдан фойдаланиш ўша даврдарда ҳам жуда кенг тарқалган. Турли шишадан ва тошдан ясалган махсус косметик идишлар ва кўзга сурма суриш учун ишлатилган жуда ҳам ингичка таёқчалар топилган.

Narrator 1 Шунга қараганда, Исроил халқи орасидаги аёллар, айниқса зодагон ҳонимлар ўзларига оро беришни ёқтиришган. Бу даврда жуда кўп ишлатилган косметик воситалардан бири бу хушбўй мойлар бўлган. Археологлар Қуддусда эрамизнинг 1 асрида маъбад учун ишлатиладиган хушбўй ёғлар тайёрлангани маълум. Муқаддас Каломда Худонинг маъбадида руҳонийлар хушбўй тутатқилар тутатиш мақсадида хушбўй ёғлардан фойдалангани маълум. Форс шоҳи Ахашверош учун танланган яхудий қизи Эсфир ёдингиздами? Бу ҳикояни ўқиган бўлсангиз, уни шохнинг олдига олиб киришларидан олдин 12 ой давомида унга спа амалиёти ўтказишган. Олти ой мирра ёғи билан массаж қилишган бўлса, яна олти ой бальзамли ёғлар билан массаж қилишган. Муқаддас Калом шундай дейди, “Ҳар бир ёш қизга, Ахашвераш ҳузурига кириш учун навбати келганда, ўн икки ой давомида пардоз бериларди. Аёллар учун чиқарилган қоида шунақа эди.

Narrator 2 Олти ой мирра мойи билан, олти ой хушбўй нарсалар ва упа–эликлар билан пардоз қилардилар.” Хушбўй мойлар ўта талабгир ва қиймати тиллага тенг бўлган. Шох Сулаймоннинг донолиги ҳақида эшитган Шива Маликаси ҳам унга қимматбаҳо тошлар ва бальзамли мойлар олиб келган эди. Бундай хушбўй мойлар аёлларнинг кундалик косметик пардози учун ҳам ишлатилган. Афсуски бу даврда бундай мойларнинг нархи қиммат бўлгани учун фақат зодагноларнинг аёллари шундай пардоз воситаларидан фойдаланиш имконига эга бўлган. Аёлларнинг пардозга ўч бўлганини ҳаворий Павлуснинг Тимофейга ёзган мактубидан ҳам билиб олиш мумкин. “Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top