3:22

Садўм ва Ғамўра

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Кўпчилик Муқаддас Каломда ёзилган воқеаларни уйдирма ёки ўзгартирилган деб ишонади. Аммо ундай эмаслигини, Муқаддас Китоб жуда кўп тарихчилар ёзиб қолдирган манбааларни тасдиқлайдиган энг ҳаққоний Худонинг Каломи ҳисобланади. Бунга археологларимиз яна бир далил топишди. Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг тақдири ҳақида сўзловчи ҳикоя ёдингиздами? “Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади. Садўм, Ғамўра ва бутун водийга қараб, у ерлардан тутун кўтарилаётганини кўрди. Бу манзара гўё тандирдан чиқаётган тутунни эслатарди.” Археологлар бу шаҳарлар қадимда ростдан ҳам мавжуд бўлганми, деган саволга жавоб топишди.

Narrator 2 Шаҳарларнинг манзили Муқаддас Каломда аниқ кўрсатилган бўлгани учун, уларни топиш қийин бўлмади. “Лут Зўвар томондаги Иордан водийсининг серҳосил текисликларига қаради. Ҳаммаёқ серсув, гўё Эгамиз яратган боққа ва Мисрнинг ажойиб ерларига ўхшарди. Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарларини вайрон қилмасдан олдин водий шунақа эди. Шундай қилиб, Лут Иордан текисликларини танлади ва шарқ томонга кетди.” Сиддим водийси, Ўлик денгизи водийси деб ҳам юритилади. Садўм ва Ғамўра шаҳарлари эса айнан ўша водийда жойлашган эди. Археологлар бу водийдан қадимги шаҳарларни ва уларга яқин жойдан мозор топишди. Археологлар бу мозорнинг ўзи қадимги шаҳарлардан бири бўлган, деган фикрга келишди. Чунки бу жойлардан, қотиб қолган олтиргугурт шарчалари ҳам топилган. Бу топилган шарлар турли хил катталикда бўлиб, Муқаддас Каломда айтилганидек, осмондан ёғилиб, шаҳарларнинг ёниб кул бўлишига сабаб бўлган.

Narrator 1 Бундай шаклдаги шарчалар дунёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамаган. Олимларнинг таъкидлашича, бу шарчалар чиндан ҳам ёмғир каби осмондан ёғилган. Топилган олтингугурт шарчасини ёндириб кўришганда, у ҳали ҳам ўз фаоллигини йўқотмаган эди. Осмондан ёғилган олтингугурт шарчалари ерга урилганда учқун чиқиб, ёниб кетган. Кейин эса бутун Садўм ва Ғамўра шаҳарлари олов ичида қолган. Ҳисоб-китобларига қараганда, шаҳар ичидаги иссиқлик даражаси 4000 градусгача кўтарилган. Бу эса худди печдан чиқаётган оловли тутундек тасвир ҳосил қилган. Бу воқеалар нафақат Муқаддас Каломда балки қадимги тарихчи олимлар қолдириб кетган қўлёзмаларда ҳам тасвирланган. Масалан, қадимги тарихчилардан Тацит, Санхунатон, Иосиф Флавий ва Страбонларнинг ёзувлари Садўм ва Ғамўра шаҳарларида чиндан ҳам шундай оловли ёмғир бўлгани ва бутунлай вайрон бўлгани ҳақида далолат беради.

Narrator 2 Иосиф Флавийдан бошқа ҳамма тарихчилар маъжусийлар бўлиб, яҳудийларга ва масиҳийларга салбий муносабатда бўлишганига қарамай, тарихда мавжуд бўлган бу шаҳарларнинг тақдирини ёзиб қолдиришган. Уларнинг ҳам китобларида бу шаҳарларнинг жойлашган манзили худди Муқаддас Каломда кўрсатилганидек Сиддим водийси деб кўрсатилган. Улар келтирган манбааларда Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг чиндан ҳам бой аммо одамларининг ўта ёвуз ва гуноҳкор бўлгани ҳақида айтиб ўтилган. Садўмликлар ўз ерларининг бойликлари билан ажралиб турар ва бошқа халқларни менсимасди. Охири Худо уларнинг мағрурликларини жазолади, деб ёзади Рим тарихчиларидан бири. Санхунятон эса ўзининг “Илк Тарих” китобида Сиддим водийси йўқолиб, ўрнида Ўлик Денгизи пайдо бўлгани ҳақида ёзади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top