3:22

Худо мени кечирадими?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худога шукрки, Худонинг борлигига ва Унинг тирилтириш ва нажотга эриштириш қудратига ишонадиганлар атрофимизда кўп. Бироқ, шундай одамлар борки, ўзларини ўта оғир гуноҳкор ҳисоблаб, “Худо менинг бу гуноҳимни кечирмайди”, “Фалончини кечириши мумкин, чунки у мен қилганчалик оғир гуноҳ қилмаган. Аммо мени кечира олмайди”, деб ўйлайдиган одамлар ҳам бор. Бундайларнинг “Худо мени кечира оладими?”, деган саволига жавобни эшитинг. Ҳа. Худо сизни кечира олади ва кечиради ҳам. Фақат бир шарт билан. Сиз Исо Масиҳни гуноҳларингиз учун хочда ўлганига ишонишингиз ва Унга имон келтиришингиз керак. Уни имон билан Нажоткорингиз, деб қабул қилган пайтингизда У сизни қутқаради – бор-йўғи шу. Худога Хушҳабарни қийинлаштиришнинг нима кераги бор? Баъзи имонлилар 10-12 ёшларида хушҳабар эшитадилар ва бу ҳақиқатни қабул қиладилар.

Narrator 2 Бундай ёшда хушҳабар ҳақида бу қадар кўп билмасалар ҳам, нажот топганлар. Бундай ёшда улар асосан нималарни билганларини айтайми? Улар гуноҳкор эканликларини, Исо Масиҳ уларнинг гуноҳлари учун хочда ўлгани ва агар Ундан гуноҳларини кечиришини сўрасалар, У бундай одамларни кечиришини ва қолган ҳаётларини У бошқаришини биларлилар. Шу ҳолос. Агар Худо сизнинг гуноҳингиздан кечишини истасангиз, сиз билишингиз керак бўлган нарсалар ҳам шу. Ҳақиқат шуки, сиз бор-йўғи Унга ва Унинг айтганларига ишонсангиз, У сизни қаерда ва ким бўлишингиздан қатъий назар ўзгартиради. Худонинг истаги сизни қутқариш ва сизни ўстириш. Унинг бу хоҳиши Муқаддас Каломда аниқ баён қилинган. Қуйидаги, У бизга нажот бергани ва биз фақат Унга юз буришимиз кераклиги ҳақидаги оятларга қарасангиз, ҳеч ким, “Мендан ташқари”, деб айтолмайди ва Каломдан шундай эканини исботлаб беролмайди.

Narrator 1 Сиз “Мен мутасноман, Худо мени қутқара олмайди”, деганингизда, нима демоқчи бўлаётганингизни биласизми? “Худо одамларни қутқаради, аммо мени эмас.” Бу нималигини биласизми? Бу кибрнинг энг катта кўриниши. Мен ҳаётда бошқалардан ҳам бошқачаман. Мен шундай гуноҳкор, шундай ёмонманки, Худо мени севолмайди. Йўқ, сиз бошқалардан ҳеч қанча фарқ қилмайсиз. Сизга бир савол берсам. Бошқа гуноҳлардан ҳам катта ва энг ёмон гуноҳ нима? Инсонни нажотга эришишига тўсқинлик қиладиган бирорта гуноҳ борми? Исо Масиҳга ишонмаслик гуноҳи инсонни нажот топишига тўсқинлик қилади. Биз ҳаммамиз Масиҳийлармиз, аммо мукаммал эмасмиз. Кимдир, “Мен сизларга қўшилмоқчиман, чунки мукаммал ҳаёт кечира олмайман”, дейди. Кўпчиликка қўшилинг. Ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз.

Narrator 2 Орамизда бир марта бўлса ҳам Худонинг олдига келиб, “Худойим мен ҳаммасини барбод қилдим. Мени кечиришингни сўрайман, шундай деб айтмаганимда эди, ёки шу ишни қилмаганимда эди, унга шундай қарамаганимда эди”, деб айтмаган одам топилмаса керак. Хўш, Унинг олдига гуноҳларимизни тан олиб келганимизда нима бўлади? 1 Юҳанно 2 бобни ўқиганмисиз? Унда Худованд бизга шундай дейди: “Азиз болаларим, мен сизларга гуноҳ қилманглар деб, шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У одилдир.” Яна шундай оят бор, “Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, (чин дилдан) содиқ (ишончли) ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, (Унинг шундай қилиш ҳуқуқи бор ) бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.” Кўрдингизми, Худованднинг севгиси сиздаги ҳар қандай гуноҳни парчалаб ташлайди ва Исо Масиҳнинг хочда тўккан қони орқали оқланишга имкон беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top