Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугун жуда кўп имонлиларни бир-бирига боғлайдиган бир қизиқ маълумотни эътиборингизга ҳавола қилиш билан бирга ажойиб ва юмшоқ юракли бир биродаримизнинг гувоҳлиги билан бўлишамиз. Агар имонлилардан “Қандай қилиб имонга келгансан?” деб сўрасангиз, уларнинг ҳаммаси деярли бир бирига ўхшаш ва жуда яқин бир маълумотни ўзлари билмаган ҳолда айтиб беришади. Демак, шу маълумотларни бир-бирига ўхшаш эканлигини тасдиқлаш мақсадида, баъзи гувоҳликлардан парчаларни ўқиб бераман. Бир биродаримиз ўзининг имонга келмасдан олдинги ҳолатини шундай тасвирлайди, “Эсимни таниганимдан бошлаб, мени бир савол қийнаган, “ Ўлсам қаерга бораман?” “Худо борми?”, “Бор бўлса қаерда?” Шундай саволлар билан мен охири излаган нарсамга эришдим.”
Narrator 2 Бошқа бир биродар эса шундай деган эди, “Мен ёшлигимдан ўлишдан қўрқардим. Баъзи қариндошларимизнинг ўлганингдан кейин танангни қурт-қумурсқалар ва қўнғизлар ейди”, деган гаплари мени қўрқитарди. Шундан кейин ўлиб гўр ичига қамалиб қолишдан ва қуртларга ем бўлиб, номаълум тақдиримдан ҳавотирга туша бошладим.” Кўрдингизми? Бу икки гувоҳлик деярли бир-бирига ўхшайди. Кейинги гувоҳликдан ҳам эшитиб кўринг, “Мен эсимни таниганимдан бошлаб, ўз гуноҳларимга жуда ҳам таъсирчан эдим. Ўшанда билмаган бўлсамда, ичимдаги виждоним мени айбдор деб билар ва ўлишга лойиқман, деб ҳисоблардим. Бошқа одамлар ўрнига фақат мен ўлсам етади”, деб ўйлардим. Аммо кейинчалик Масиҳга келиб билдимки, менинг гуноҳларим учун ҳам бошқаларнинг гуноҳлари учун ҳам Масиҳ бир марта аллақачон қурбон бўлиб бўлган экан. Ўшанда Худо ҳақида ҳеч нарса билмасам ҳам, осмонда қаердадир атрофимдаги нарсаларни яратган Кимдир бор-ку, дея осмонга қараб дуо қилардим.
Narrator 1 Ой ва юлдузларнинг яратувчиси бўлиши керак, деб ҳисоблардим.” Бугун гувоҳлигини бўлишмоқчи бўлган опамиз болалиги ва Худони топгани ҳақида шундай дейди, “Мен коммунист давлатда ўсганман. Биз яшаган даврда халқимиз давлатимиз бошлиғини Худо даражасига кўтаришган эди. У нутқ сўзлашга чиққанида, “Давлатимиз раҳбари минг-минг йиллар яшасин!”, деб бақирар эдик. Бир куни онамдан сўрадим, “Она ростдан ҳам давлатимиз раҳбари минг йил яшайдими?”, онам эса бу гапни бошқа эшитишни истамаслигини айтди. Унинг қўрқувга тўла нигоҳидан бу сўраганим яхши эмаслигини билдим. Кейин эса мен билан бирга ўқийдиган мусулмон синфдошларимдан бири, “Ҳаммадан қудратли ва ҳаммадан буюк бу мамлакатимиз раҳбари эмас, тепада турган Худо энг қудратли ва энг буюк”, деди. Ана шундан кейин мен Худо ҳақида чуқур ўйлайдиган бўлдим.
Narrator 2 Институтга кирганимдан сўнг, Муқаддас Калом ҳақида, Масиҳ ҳақида кичик-кичик ҳикояларни эшитдим. Эшитганларимнинг ўзиёқ мени кўп йиллардан буён қийнаб келган , “Атрофимиздагиларнинг яратувчиси қаерда?”, “Шунча одам қаердан келган?” “Ҳамма ўлганидан кейин қаерга боради?”, деган саволларимга жавоб берди. Кейин эса Муқаддас Китобни тўлиқ ўқиб чиқишга қарор қилдим. Каломда ўқиганларим орқали Худо юрагимга сокин бир овозда меҳрини ва нажотини таклиф қилаётганини сездим ва Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим, деб қабул қилдим.” Кўряпсизми, Худонинг танланган фарзанди ёшлигиданоқ, инсон охирати, атрофни яратган Зотнинг борлиги ва гуноҳкор эканлиги ҳақидаги туйғулар билан яшаган. Худо бизни ота-отамиз оиласида дунёга келтиришдан ҳам олдин биз учун аниқ режалар тузиб қўйган. У Ўзининг нажот берувчи режасидан бизни бохабар қилгани учун Унга ҳамду-санолар бўлсин.