3:25

Худонинг инояти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худонинг инояти ҳақида нима биламиз ўзи? Билганимиздек, у биз лойиқ бўлмаган нарсаларнинг бизга берилишидир. Аммо тўлиқроқ бу ҳақида биладиган бўлсакчи?! Келинг, бугун Худонинг иноятига чуқурроқ назар ташлаймиз. Худонинг инояти ҳар бир имонлининг ҳаётида ишлаяпти. Худо Ўз инояти билан бизда ишлашдан тўхтамайди. У ичимизда қандай ишларни қилади? Худонинг инояти сизни яхши қўшни ёки яхши фуқаро қилиб ўзгартиради. Бир биродар қўшнилар билан бўлган муаммода Худонинг инояти қанчалик ёрдам бергани ҳақида шундай дейди, “Мен кўп қаватли бинолардан бирида тураман. Худованд бизга уй берганидан жуда хурсанд эдик. Уй ҳақида сўрадик, аммо қўшниларнинг яхши бўлиши ҳақида сўрамаган эканмиз. Биринчи қаватда бир хола эри ва катта-катта фарзандлари билан бирга яшарди. У жуда қизиқ, ўзига ҳос бир аёл эди.

Narrator 2 Эсимда, биз кўчиб келган куни ҳам ташқарида ўтириб, бизнинг қаердан кўчиб келганимиз ва бошқа нарсалар ҳақида савол бериб, биз ҳақимизда кўпроқ билиб олишга уринди. Унинг бу ҳаракатига эътибор қилмадим, аммо кейинчалик уйимизга меҳмон чақирсак ҳам, биродарларимиз билан кўришсак ҳам, тинимсиз ортимиздан пойлайдиган ва биз ҳақимизда турли ғийбатларни тўқиб чиқарадиган бўлди. Бу аёл чиндан ҳам яшашимизга ҳалақит берарди. Охири Худога ибодат қилдим. У учун кўп йиллар ибодат қилиб юрдим. Шу билан бирга Худонинг севгисини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ниҳоят Худованд менга шу аёлга нисбатан (унинг расво характерига қарамай), севги берди. У билан сўрашиб ўтиб кетаётганимда, у менинг юзимдаги табассумни кўриб, менинг у билан шундай сўрашишим унга жуда ёқишини айтарди. У аёл ўзгариб қолгани йўқ. Аммо мен ўзгардим.

Narrator 1 Худо менга иноят қилиб, уни борича қабул қилишимга ва унга Худонинг севгисини кўрсатишимга ёрдам берди.” Мана шунақа гаплар. Худо атрофимизга одамларни қўйиб, бизни қандайдир ҳолатга тушириб қўяр экан, энг аввало бизни ўзгартиришни истайди. Худонинг инояти биз масиҳийларни юмшоқ юракли ва ҳамдард қилиб қўяди. Чиндан ҳам шундай. “Мен” — деб гап бошлайди яна бир биродар, “ўта худбин, юраги қаттиқ ва фақат ўз оиламни ўйлайдиган аёл эдим”. Қаерда нима ҳақида гап кетмасин фақат ҳамма нарсада бошқаларнинг манфаатини эмас, энг аввало ўз оиламнинг манфаатини, ўз болаларим, эрим, ўзим ҳақимда биринчи қайғурардим. Аммо Худо охирги бир неча йил ичида мени Ўз инояти билан ўзгартирди. Ҳаётимда фарзандларим билан бўлган қийинчилик ичида шундай тобландим-ки, шу қийинчилик орқали У мени ҳам меҳрибон, ҳам ҳамдард ва юмшоқ юракли қилиб қўйди.

Narrator 2 Энди фарзандлари катта бўлиб қолган оналарга нисбатан юмшоқ кўнгил бўлиб, улар учун хизмат қиладиган ва ибодат қиладиган бўлдим. Мен Худонинг бундай ишлашидан жуда ҳам ҳайратдаман. ” Бу чиндан ҳам Худонинг иши. Унинг инояти бизни бутунлай ўзгартиради. У Ўз инояти билан биздаги камчиликларни тўлдиради, ёмон сифатларимизни яхшисига ўзгартиради. Худонинг бундай ишлаши мени доим ҳайратлантиради”. Худонинг инояти биз тасаввур қилгандан ҳам ортиғини қилишга қодир. Унинг инояти бизни севимли эканимизни англатади, ожизлигимизда бизга куч-қувват беради. Оғир дамларда ҳам Худодан шодлик олиб, бу жараёндан ўтиб кетишимизга ёрдам беради. У унутишимиз керак бўлган нарсани унуттириб, эслашга лойиқ бўлган нарсаларни эслатади. Хуллас, сиз ҳам ҳаётингизда ишлаётган Худонинг иноятига диққат қилиб кўринг. У сизни Худо истаган одамга айлантиради, балки айлантиришни бошлагандир ҳам.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top