3:19

Худонинг бошқаруви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Сизда ҳеч, “Мен бошқалардан кўра яхшироқ, донороқ ва Худога яқинроқ инсонман”, деган фикр бўлганми? ” Менимча бу фикр кўпчилик одамларнинг юрагидан ўтган бўлса, ажаб эмас. Агар шундай бўлса мен ўзимни анча ҳотиржам сезган бўлардим. Бугун Худованд оддий бир имонлининг ҳаёт йўлида қандай ишлар қилиши мумкинлиги ҳақидаги гувоҳликни маълум қиламиз. Худо чиндан ҳам ажойиб ва биз инсонлар кутмаган тарзда ишлайди. Жараён бошланганидан то унинг охирига келгунча ҳам Худо бизнинг ҳаётимизда нималар қилмоқчи эканини тушунмаймиз, охирроғида тушуна бошлаганимизда эса Унинг донолигидан, марҳаматли ва иноятли Худо эканидан ҳайратланиб, юрагимиз ва тилимиздан ҳамду санолар тўкилаверади. Бир биродар шундай дейди, “мен доим ўзимни бошқалардан кўра ақллироқ, кучлироқ, солихроқ ва Худога яқинроқ”, деб билганман.

Narrator 2 Бу менинг шайтон томонидан сингдирилган ёлғоним эди. Шу ёлғонга ишониб, ўзимда манманлик, ғурур, соҳта донолик, сўзамоллик, қахри қаттиқлик ва яна бир қанча гуноҳли сифатларни шакллантириб келган эканман. Худонинг ҳаётимда ишлаган қудрати ва инояти орқали ҳақиқатда қандай инсон эканимни кўрдим. Энг аввало Худованд менга нақадар ожизлигимни кўрсатди. У менинг ҳаётимда шундай ранг-баранг қийинчиликларга дучор қилдики, ўзимни ҳатто Худонинг олдида туриб, миннатдорчилик билдиришга ҳам қодир эмаслигимни англаб етдим. Шу қийинчиликлар пайтида, худди Ёқуб пайғамбардек, Худонинг этагини қўйиб юбормадим. Чунки Усиз менинг ҳаётим барбод бўлишини билардим. Худо турмуш ўртоғим орқали менга анчагина сабоқ берди. У орқали ўзимнинг нақадар нотўғри фикрлашимни, ҳаётда нотўғри ўринда ўтириб олиб, бу менинг ўрним, деганимни англадим.

Narrator 1 Қийинчиликлар орқали ўзимнинг солиҳлигим ҳам юзаки ва ҳеч нимага арзимайдиган эканини англадим. Улар орқали Худо мендаги заифликларни кўрсатди. Ҳар сафар бирма-бир заифликларимни кўрсатганида, пуфакдан ясалган зинапоялар бирма-бир ёрила бошлади. Қанчалик кўп китоб ўқиганимга қарамай, агар уни амалда қўлламасам, Худо иши учун фойдасиз бўш идишга ўхшаб қолишимни кўрсатди. У жуда ажойиб ишлайди. Унинг ишлашини ҳар сафар кўрганимда ҳайратланаман ва дилимдан шодлик тўкилади. Мен турмушга чиққанимдан буён, ўз ўзимга, “Мен энг яхши турмуш ўртоқ, энг яхши она, энг яхши келин ва энг яхши дўст бўламан”, деб ваъда берган эдим. Аммо умримнинг ўртасига келиб, шунча қийинчиликлардан ва йиқилишлардан сўнг шуни билдимки, ўз кучим билан буларнинг ҳеч бирига эриша олмас эканман. Мен ўз кучим билан ҳеч бўлмаса уларнинг биттасига ҳам эриша олмаслигимни билдим.

Narrator 2 Турмушим бошида Худосиз буларга эриша олмаслигимни англамабман. Турмуш ўртоғим билан муносабатдаги қийинчиликлар орқали нақадар уқувсиз рафиқа эканимни, фарзандларим билан бўлган тарбия масалаларидаги қийинчиликлардан эса қанчалик билимсиз, ношуд она эканимни, ҳеч нарса қила олмаслигимни билдим. Хуллас, ҳеч нарса мен истагандек эмас эди. Ҳаммасини ташладим. Худога бердим. Охири Худонинг олдида мен ҳатто Уни улуғлашга ҳам қодир эмаслигимни тан олдим. Камтар бўлдим. Шундан сўнг, Худо мени мукофотлай бошлади. Турмуш ўртоғим билан муносабатларда яхшиланишни кўрдим. Унинг севгиси ва ғамхўрлигига гувоҳ бўлдим. Фарзандларимнинг Худога яқинлашаётганини кўрдим. Улар билан Худо ҳақида гаплашиш менга завқ берарди. Худди мен орзу қилгандек, фарзандларимни Худонинг йўлида сабоқ олиб яшаётганланини кўрдим. Бу бахт эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top