Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Исо Масиҳ даврида Худованд имонлилар орасида қандай ишлаган бўлса, бугун ҳам Унинг ишлаш сурати ўзгармаган. У ҳали ҳам Ўз фарзандларининг ҳаётида фаол ишлаяпти ва улар турли мўъжизаларнинг гувохи бўлаяпти. Бугун сизга бир биродаримизнинг ҳаётида бўлган воқеани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Бу гувоҳлик орқали сиз Худо аввал қандай бўлса, бугун ҳам шундай эканига, ҳатто жинлар ҳам Худо Каломини билишига гувоҳ бўласиз. Биродаримиз шундай дейди, “Мен Худонинг қудрати ва инояти олдида бош эгаман ва доим Унга шукроналар айтаман. Менинг синглим кўп йиллардан бери ёвуз руҳлар билан курашиб келади. У билан бирга биз ҳам. Вақти-вақти билан жинлар хуруж қилганида синглим ўзини билмай қолади. Аммо Худога шукрки, у Худонинг фарзанди. У яқинда бир ҳафта рўза тутиб, ибодат қилди.
Narrator 2 Кейинги сафар унинг ичидаги жинлар хуруж қилганида ақлини йўқотмай, Худода тура олиши учун сўради. Кейин бир куни ёнимга келиб, “Опа Худо менга хуруж вақти яқинлашиб қолганини айтаяпти. Сизни огоҳлантиргани келдим. Менинг ёнимда бўлиб туринглар.”, деди. Мен унга, “Оқсоқолни чақирайми”, дедим. У эса, “Йўқ, Худо менга гапирди, бу сафар сенга куч бераман”, деди. У шундай деб огоҳлантирганидан кўп ўтмай, хуруж бошланди. Шу пайтда ҳаммамиз мен, ўғилларим, турмуш ўртоғим ва укам синглимнинг ёнида туриб, унинг учун ибодат қилиб турдик. Унинг ўзи ҳам қийналаётганига қарамай китоб ўқиб, Худога ёлворишдан тўхтамади. Шу пайтда унинг ичида иккита рух жанг қилаётган эди. Бир сафар Худонинг Руҳи синглим орқали бизга гапирса, бошқа сафар ёвуз руҳлар азоб ичида бақирарди. Бақириш билан бирга Худонинг Каломини яхши билишларини ҳам кўрсатарди. Мен ҳайрон қолдим.
Narrator 1 Шунда иблис Исо Масиҳни васвасага солгани ҳақидаги оят ёдимга тушди, “Кейин иблис Исони муқаддас шаҳар Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб, шундай деди:
— Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла. Ахир, ёзилган–ку:
“У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея
Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.” Биз ҳар сафар Исо Масиҳ номи билан жинларни қуваётганимизда синглимнинг ичидан жинлар битта-битта дод солиб чиқиб кетарди. Охирги бир жинни қувиб юбориш қийин бўлди. У жуда кўп йиллардан бери синглимнинг ичида яшаган бўлса керак, Исо Масиҳ номи билан ҳайдаганимизда жин, “Қаерга бораман”, деб бақирарди. У билан узоқ курашдик. Укамнинг ҳоли қолмай йиқилди.
Narrator 2 Ёнимда ўғилларимнинг иккаласи ҳам Худонинг қудрати билан бизга мадад бўлиб турди. Синглим жинлар билан курашар экан, Худонинг Руҳи уни тўлиқ эгаллаб олганида Худо у орқали бизга гапирарди. У кичик ўғлим ҳақида ҳам гапирди. Унда Исо Масиҳ номи билан жинларни қувиб чиқариш инъоми бор экан. У чиндан ҳам қатъият билан синглимнинг ёнида туриб, жинлар билан охиригача курашди. Бу воқеа менга ҳам ўғилларимга ҳам жуда катта тажриба ва Худога миннатдорчилик билдиришимиз учун катта сабаб бўлди. Худо инояти ва қудрати билан синглимни ўша ёвуз руҳлар чангалидан қутқаргани учун, Унга чексиз ҳамду-санолар ва миннатдорчилик билдирдик.” Мана шунақа қадрдон биродарлар. Қадимги Ахд китобларини ҳамда Инжил китобини ўқир экансиз, Худо ҳар бир даврда Ўзига топинувчиларни марҳаматлагани ва уларга иноят бергани ҳақида ёзилган. Бизнинг барҳаёт Худойимиз бугун ҳам ўзгармаган.