MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Ҳурматли биродарар, Ибтидо китобининг 3-боби бизда бир талай саволларни келтириб чиқаради, аммо бизларга уларнинг жавоби берилмаган. Нега илон инсониятни васвасага солди?

Ёвузлик қаердан келиб чиқди? Албатта, Ваҳий китобида илоннинг иблис экани кўрсатиб ўтилган, лекин бу бизга ёвузликнинг келиб чиқиши ҳақида маълумот бермайди. Бу муаммо ҳақида Муқаддас Китобда аниқ айтилмаган.

Баъзида, Ишаё китобининг 14 боби 12 ва15 оятларга асосланиб, Адан боғида Момо Ҳавони васвасага солишдан аввал, шайтон самода Худога қарши исён қилганлиги таъкидланади. Аммо, бу оятларда гап қадимги Бобилнинг шоҳи ҳақида боряпти деб айта оламиз.

Шунга қарамай, Муқаддас Китобда эзгулик ва ёвузлик дуализми, яъни, яхшилик ва ёмонлик кучлари абадий қарши курашда деган фикр мутлақо рад этилган. Илон ҳамда Момо Ҳаво ўртасидаги суҳбат орқали инсоният қандай қилиб Худо ҳокимиятини рад этиб, Унга қарши исён қилгани ажойиб тарзда тасвирлаб берилган.

Бу ҳодиса ҳақиқатда қандай бўлганлиги ҳақида хилма-хил фикрлар мавжуд. Баъзилар, тарихда айнан худди шундай бўлган, дейишса, бошқалар бу ҳикояга ўша тарихий воқеанинг бир тимсоли сифатида қарашади.

Яна бошқалар бу воқеани инсониятнинг ёвузлигини ифодаловчи миф ёки аллегория, деб талқин қилишади. Васваса ҳикояси, яратилиш ҳикояси каби Муқаддас Китобда ўзига хос адабий матн бўлиб, у ўз туридаги ягона жанрдир.

У ўз хилида ягона бўлгани учун ҳам бу матнни қандай тушуниш, талқин қилиш мумкинлиги аниқ эмас. Илгари айтиб ўтганимиздек, бунақа ҳолларда матнни талқин қилиш учун Хушхабарга, ҳамда Муқаддас Китобнинг умумий моҳиятига суянишимиз даркор.

Янги Аҳд таълимотига кўра эса, Исо Масиҳ шахси ва фаолияти Ибтидо китобининг 3-бобида кўрсатилган инсоннинг васваса қилиниши ва гуноҳга тушиши оқибатларини ҳал этишга қаратилган.

Мана шу ҳақиқатга асосланиб, биз комил ишонч билан инсоннинг васваса қилиниши ва гуноҳга тушиши ҳақиқатдан ҳам содир бўлган ва шу воқеа туфайли инсоннинг табиати ва тарихи бутунлай ўзгарган, деб айта оламиз.

Шу сабабли, биз ҳақиқатдан ҳам ҳаворий Павлус Римликларга китобининг 5 боби 12 оятда айтганидек, бир одам, Одам Ато орқали гуноҳ ва ўлим бутун дунёга кириб келди, деб айта оламиз. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз, бизнинг электрон почтамиз манзил: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top