MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Ҳурматли биродарар, келинг, яна илон ва хотин ҳикоясига қайтамиз. Бу айёр илон ўз васвасасини: “Худо ҳақиқатдан ҳам шундай дедими…?” — деган диний савол орқали бошлади.

Ўша пайтгача Худо ва Унинг Каломи ҳақиқатлигига шубҳа қилиш хотиннинг ҳаёлига ҳам келмаган эди. Инсонлар Худо яратган дунёда яшаб, воқеликни тўғри талқин қилиш учун фақат Худонинг Каломига суянишарди.

Учинчи бобда бу масала ҳақиқатни билишимиз билан қандай алоқаси борлигини кўриб чиққан эдик, шунинг учун буни такрорлаб ўтирмайман. Шунга қарамай, таъкидлаш керакки, Худо бор бўлган ҳамма нарсани, бутун борлиқни яратганлиги туфайли, барча ҳақиқат манбаи Худодир.

Унинг ҳақиқатидан бошқа ҳақиқат йўқ, мавжуд эмас, У Ўз ҳақиқатини эса Ўз Каломи орқали бизга етказади. Худо энг олий ва мутлақ ҳокимиятга эга, У бизга Каломи орқали гапиришни танлаган экан, демак, Унинг Каломи энг олий ва мутлақ ҳокимиятга эгадир.

Диний савол катта ёвузликни келтириб чиқариши мумкин, чунки У Худо Каломи ҳокимиятига шубҳа уйғотади. Илоннинг биринчи саволи шундай эди: “Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?” Худо ҳеч ҳам ундай демаган эди, буни илон ҳам, Момо Ҳаво ҳам яхши билишарди.

Фақатгина яхши ва ёмонни билиш дарахти мевасидан ейиш таъқиқланганди. Момо Ҳаво эса, илоннинг гапини тўғрилашга киришади ва шу орқали Худо Каломининг савол-жавоб масаласи бўлишига йўл очиб беради. Бу орқали Худо Каломи ҳокимиятига шубҳа уйғона бошлайди.

Энди, Худо Каломини текшириш ва баҳолаш мумкин, деган фикр пайдо бўлибгина қолмай, у ривожланиб, шундай қилиниши керак, деган ишонч пайдо бўлади. Аммо, Момо Ҳаво Худо Каломини қандай меъёр асосида текшира оларди?

Ахир, Худо Каломи ва Унинг ҳақиқатини текширадиган меъёр Худодан ҳам олийроқ ҳокимиятга эга бўлиши керак эди-ку! Бунинг эса ҳеч имкони йўқ, чунки, Худодан олий ҳокимиятнинг ўзи мавжуд эмас! Илоннинг кейинги гапига қарайдиган бўлсак, энди у Худонинг Каломига қарши чиқади, уни рад этади: “Йўқ, ўлмайсизлар” дейди илон хотинга.

Бу жумла билан илон тўғридан-тўғри Худо ҳокимиятига қарши чиқяпти, у, Худо “ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан ”, дегани ҳақиқат эмас эди, деб хотинни ишонтиряпти. Энди бу ерда илон бевосита ёлғон гапиряпти: “Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есангизлар, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар”. Яъни, илон, Худо туфайли шундай , деб Худони айблаяпти. У Худонинг севгиси ва ишонарлилигини инкор этяпти. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top