Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Азиз биродарлар, Масиҳга ўхшашлик Масиҳдек қарор қабул қилиш ва бу қарорни амалга ошириш учун Муқаддас Руҳга таяниш демакдир.
Сиз Масиҳга ўхшашлик учун қарор қилганингизда, бошқача ҳаракат қилишингиз шарт. Сиз олдинги йўналишлардан воз кечиб, янги одатларни шакллантириб, фикр юритишингизни тубдан ўзгартиришингиз керак.
Сиз буларни бажаришда Муқаддас Руҳ ёрдам беришига амин бўлишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар.” Филиппиликларга мактубининг 2 боби 12 ва 13 оятлари.
Ушбу оят руҳий ўсишнинг икки томонини кўрсатади: “ташқарига ишлаш” ва “ичкарига ишлаш”. “Ташқарига ишлаш” сизнинг маъсулятингиздир ва “ичкарига ишлаш” эса Худонинг иши.
Руҳий ўсиш сиз ва Муқаддас Руҳ ўртасида ҳамкорлик ишидир. Худонинг Руҳи фақат бизнинг ичимизда эмас, балки биз билан биргаликда ишлайди. Имонлилар учун ёзилган ушбу оят қандай қутулиш учун эмас, балки қандай ўсиш учундир.
Бу нажотингиз учун “ишланг” демаяпти, чунки сиз Исо аллақачон бажарган ишига ҳеч нарса қўшолмайсиз. Жисмоний ишлаш жараёнида, сиз танага эга бўлиш учун эмас, балки танани ривожлантириш учун ҳаракат қиласиз.
Сиз бирор бошқотирмани бажараётганингизда, сизда барча қисмлар мавжуд, сизнинг вазифангиз уларни жой-жойига қўйишдир. Фермерлар ер олмайдилар, балки уни ривожлантириш учун унда ишлайдилар.
Худо сизга янги ҳаёт берган; сиз “қўрқув ва қалтироқ билан” уни ривожлантириш учун маъсулиятлисиз. Бу руҳий ўсишингизни жиддий қабул қилишингизни билдиради.
Агар кишилар руҳий ўсишлари учун енгил бўлсалар, бу улар абадий нарсаларни тушунмасликларини билдиради. Азизлар, оддий тилда айтадиган бўлсак, автопилотингизни ўзгартириш вақти келди. Ҳаётингизни ўзгартириш учун фикрлашингизни ўзгартиришингиз керак.
Қилаётган ҳар бир ҳаракатингизнинг орқасида фикрлаш ётибди. Ҳар бир ҳатти-харакатингиз бирор ишонч билан қилинади ва ҳар бир ҳаракатингиз бирор дунёқарашдан келиб чиқади.
Психологлар айтишларидан минг йиллар илгари Худо буни айтиб ўтган. “Қандай ўйлашингизга эҳтиёт бўлинг; ҳаётингиз фикрларингиз орқали шаклланади.” Сулаймон Ҳикматлари китобининг 4 боби 23 ояти. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.