Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна мавзуларимиз орқали бўлсада сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар ота-она ўз боласини, Худонинг йўлида юрсин деб тарбия қилишга ҳақиқатдан ҳаракат қилсаю, лекин боласи ёмон одам бўлиб улғайса, нима бўлади?
Албатта, бунақа одамларнинг қутқарилишига умид йўқ, деб ҳисобламаслигимиз керак. Баъзан бола ота эътиқодига катта ёшли бўлганида келади. Жон Ньютон 7 ёшигача иймонли онаси билан яшаган, бироқ улғайганида ҳар қандай илоҳий нарсаларга қарши чиқади ва катта ёшли одам бўлганида эса, унинг юрагига онасининг эккан муқаддас уруғлари ўз хосилларини беради.
Ньютон: “Гуноҳкор ҳаётимнинг энг қора кунларида ҳам мен саноларни, Инжил оятларини ва умуман онам ўргатган ҳамма муқаддас нарсаларни ёдимдан чиқармагандим” – деган эди.
Бироқ, афсуски, художўйлар оиласида улғайган баъзи болалар ҳам бор, улар Худони рад этиб, ҳеч қачон Худога келишмайдилар. Бу ҳақда Ҳезекил китобининг 18 боби 5 оятидан 13 оятигача бўлган жойларида ёзилган.
Бу ерда бир одам ҳақида гапирилади, унинг ота – онаси иймонлилар бўлади, ўзи эса жисмда гавдаланган иблисдек бўлади. Худо бундай фарзанднинг абадий азобдан қутулолмаслигини айтган. У – қоидадан ташқари, истиснодир.
Бизлар, кўпдан – кўп художўйлар оиласида художўй фарзандларнинг улғаётганини кўриб, қувонишимиз керак. Бироқ ҳамма оилаларни ҳам “художўй оила” дейишга шошилмай эҳтиёт бўлинг.
Мен кўп одамларни – чўпонларни, раҳбарларни, дьяконларни, ваъзчиларни ва Инжил мактабининг ўқитувчиларини кўрганман, Худо улар орқали жуда кучли ишлаган, лекин уларнинг оиласи руҳан чўл каби бўм – бўш. Улар ажойиб ваъзчилар ва кучли ўқитувчилар, лекин ярамас эрлар ва оталар ҳамдир.
Эй чўпонлар, унутманг, бизлар художўй эрлар ва художўй оталар намунаси бўлишимиз керак. Биз художўй оила деганда Ибодатхона йиғилишига мунтазам борадиган оилани назарда тутмаяпмиз.
Кўпинча баъзи ота – оналар олдимга келишадида, боламизга бирон нарса бўлган, деб шикоят қилишади. Улар доим бир нарсани: “Биз боламизни тўғри тарбиялаганмиз. Биз уни Ибодатхонага доим олиб келганмиз.” – дейишади.
Агар шу оилани яқиндан таниб билсангиз, бу оиланинг боласи нега ўз йўлидан кетганини тушуниб оласиз: Бунинг бир неча сабаблари бўлиши мумкин. Боланинг отаси бола билан бирга Муқаддас Китобни ҳеч ўқимаган ва бола билан ҳеч ибодат қилмаган.
Бола мунтазам ва доимий тарбияни олмаган. Ота – она болага вақт ажратишмаган ва болага кераглича эътибор беришмаган. Бу энг оддий сабаблардир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.