MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, бешинчи асрда жамоат тарихидаги шахслардан бири бўлган, афсона билан бурканган ва муқаддас сифатида улуғланган буюк Ирланд хушхабарчисини кўпинча нотўғри тасаввур қилишади.

Мавжуд ғояларга қарамасдан, Патрик Рим католиги ҳам, ирландиялик ҳам бўлмади, унинг авлиёлар қаторига қўшилиши Витбидаги черковда Келт жамоатини Рим католик черковининг қўл остига киргизиш мақсадида содир бўлди.

Унинг исми бугун ҳам деярли Ирланд католиклар мазҳабининг синоними бўлиб қолди, унинг ҳақиқий хизматининг тарихи эса, таниб бўлмас даражада ўзгартирилган. Патрик Масиҳ туғилганидан кейин 389-чи йиллар атрофида Британиядаги Рим вилоятида масиҳий оилада дунёга келди.

Унинг дадаси ва бобоси Келт жамоатида руҳоний эдилар. Рим ҳокимлиги даврида руҳонийларнинг кўп қисми оилали бўлдилар. Патрикнинг болалиги ҳақида кам хабар берилган.

У ўсмирлик пайтида, Британиянинг ғарбий қирғоғидаги унинг шаҳрига Ирланд босқинчилари ҳужум қилдилар ва улар кейинчалик қулликка сотиб юбориш ниятида кўплаб ёш болаларни, Патрикни ҳам қўшиб, ўзлари билан олиб кетдилар.

Патрикни Слемишлик деҳқонга сотдилар, кейинги олти йил у чўчқа боқди. Патрик масиҳий оилада туғилганига қарамай, Худога ишонмас эди. Асирликда яшаб, у ўзининг руҳий аҳволини мулоҳаза қилди ва унинг ҳаёти ўзгарди:

«Худованд кеч бўлса ҳам, менга имонсизлигимни тушунишимни очиб берди, мен Раббим Худога бутун қалбим билан қайтишим учун барча хатоликларимни эслай олишим мумкин;

У менинг йиқилганимни ва ўсмирлигим ва ҳеч нарсани билмаслигимга раҳмдиллик қилди, У яхшилик билан ёмонликнинг фарқига боришим учун, ҳатто Уни билмасимдан олдин ҳам мени асради; У мени Ота Ўз ўғлини юпатганидек, юпатди ва мустаҳкамлади».

Ўша вақтдан бошлаб: «Патрикнинг ҳаёти доимий ибодат билан ўтди»- деб ёзади Брюс; вақти-вақти билан у ўз ибодатларига келаётган Худонинг жавоби эканлигини билиб, эҳтиёткорлик ва маслаҳатларни ҳис қилди.

Унинг қуллигининг олтинчи йилининг охирида шундай маслаҳатлардан бири Патрикга хўжайинидан қочиб қирғоққа портга боришни, у ерда уни Ирландиядан олиб кетадиган кема топиш истагини берди.

У худди қалбидаги овоз айтгандек кемани топди…».Озод бўлган Патрик қирғоқдан унча узоқда бўлмаган француз Ривери Муқаддас Гонория оролига йўл олди. Азизлар мавзумизга шу ерда якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top