MP3

Ассалому алайкум азизлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турибмиз. Бундай имконият учун Отамиз Худодан миннаддормиз. Павлус кўплаб ҳақиқатни ўзининг кўп безовта бўлишини самимият билан тан олганида тушунган эди.

У шундай деган, “Эй биродарлар, Асия вилоятида бошимизга келган кулфатлардан хабарсиз қолишингизни истамаймиз. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмайдиган даражада эзилдик, ҳатто соғ қолишга умидимизни йўқотган эдик.

Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик.

Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай катта ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.” 2 Коринфликларга мактубининг 1 боби 8 ва11 оятлари.

Агар Павлус ўзининг ушбу тажрибасини яширганида эди миллионлаб кишилар бундан манфаат кўролмас эдилар. Фақатгина бўлишилган тажрибагина бошқаларга ёрдам бера оларди. Алдос Хукслей айтади, “Тажриба сизга нима бўлгани эмас.

Бу сизга нима бўлгани билан нима қилганингиздир.” Сизга нима бўлгани билан нима қилмоқчисиз? Оғриғингизни бекорга кетказманг; уни бошқаларга ёрдам бериш учун ишлатинг. Худо сизни хизматга тайёрлашини кўриб чиққанимиздан кейин, ўйлайманки, сизда Худонинг суверенитети ва У сизни химатга тайёрлашининг мақсади ҳақида аниқроқ тушунча ҳосил бўлди.

Шаклингизни ишлатишингиз хизматда ҳосилдор ва муваффақиятли бўлишингизнинг сиридир. Агар сиз руҳий инъомларингиз ва қобилиятларингизни қалбингиз ҳоҳишига кўра ва тажриба ҳамда шахсиятингизни ифодалайдиган йўлда ишлатсангиз, энг самарали хизматчи бўласиз.

Қанчалик мос бўлсангиз, шунчалик муваффақиятли бўласиз. Худо сизнинг энг аъло ишингизга лойиқдир.У сизни аниқ мақсад учун яратди ва сиздан бунинг учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилишингизни ҳоҳлайди.

Сизда мавжуд бўлмаган қобилиятлар ҳақида ташвишланиш ва уларга эга бўлишга ҳаракат қилишингизга ҳожат йўқ. Унинг ўрнига Худо сизда бор бўлган қобилиятларни ишлатишга диққатингизни қаратишингизни ҳоҳлайди.

Агар сиз Худога шакилланмаган йўллар билан хизмат қилишга ҳаракат қилсангиз, бу доирасимон тешикка квадрат шаклдаги тахтани тиқишга ҳаракат қилишингизга ўхшайди.

Бу фойдасиз ва натижаларга олиб келади. Ҳамда бу сизнинг вақтингиз, қобилиятингиз ва ғайратингизни бекорга кетказади. Ҳаётингизнинг энг яхши ишлатилиши Худога шаклингиздан келиб чиқиб хизмат қилишингиздир. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top