MP3

Ассалому алайкум азизлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турибмиз. Бундай имконият учун Отамиз Худодан миннаддормиз. Азизлар Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар.” Эфесликларга мактубининг 5 боби 17 ояти.

Бирор кунни бекорга кетишига йўл қўйманг. Худо сиздан бўлишингиз ва бажаришингизни ҳоҳлаган нарсани қидиришни ва уни аниқлаштиришни бошланг. Инъомларингиз ва қобилиятларингизни баҳолашдан бошланг.

Сиз яхши ўзлаштирган ва ўзлаштирмаган нарсаларга узоқ ва самимий нигоҳ ташланг. Павлус шундай маслаҳат берган, “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.” Римликларга мактубининг 12 боби 3 ояти.

Азизлар керак бўлса рўйхат тузинг. Бошқа кишилардан уларнинг самимий фикрларини сўранг. Уларга мақтов эшитиш учун эмас, балки ҳақиқатни қидираётганингизни айтинг.

Руҳий инъомлар ва табиий қобилиятлар доимо бошқа кишилар томонидан тасдиқланади. Агар сиз ўзингизни ўқитувчи бўлиш ёки қўшиқчи бўлишга инъомингиз бор деб ўйласангиз ва бошқалар бунга қўшилишмаса, нима дейсиз?

Агар сизда раҳбарлик қобилияти борлигини билмоқчи бўлсангиз, елкандан атрофга қаранг. Агар ҳеч ким сизга эргашмаётган бўлса, сиз раҳбар эмассиз.Шундай саволлар сўранг: Мен ҳаётимда кўрган қайси мевани бошқалар тасдиқлашган?

Мен қаерда аллақачон муваффақиятли бўлганман? Руҳий инъомларни аниқлаш учун синовлар ва қобилиятларни кашф қилиш жуда фойдалидир, аммо улар чегаралангандир.

Биринчи навбатда улар стандартлаштирилган, шунинг учун ҳам улар сизнинг ягоналигингизни инобатга олмайди. Иккинчидан, Муқаддас Каломда руҳий инъомларнинг тарифи келтирилмаган, шунинг учун уларни баҳолаш субъектив бўлиб баъзан бирор гуруҳ манфаатларидан келиб чиқиши мумкин.

Иккинчи муаммо шуки, сиз қанчалик етук бўлиб борсангиз, сиз бир қанча инъомлар хусусиятларини ўзингизда намоён қилишингиз керак. Сиз руҳий инъомингизга боғлиқ бўлмаган ҳолда етукликдан келиб чиқиб хизмат қилаётган, ўқитаётган ёки сахийлик билан бераётган бўлишингиз мумкин.

Инъомларингиз ва қобилиятларни аниқлаб олишнинг энг яхши йўли бир қанча хизмат жойларида ҳаракат қилиб кўришингиздир. Мен ёшлигимда юзлаб инъом ва қобилият имтиҳонларини олганман, лекин ўқитиш инъомим борлигини уни амалда бажарганимдан кейингина тушунганман.

Мен ўқитиш учун имкониятларни қабул қилганимдан кейингина натижани кўриб, бошқалардан бунинг тасдиғини эшитганман ва кейинчалик “Худо менга шу инъомни берган”лигини тушунганман. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top