Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ўсишни ҳоҳламайдиган жамоат худди дунёга, “Сиз дўзахга боришингиз мумкин” деяётганга ўхшайди.
Азизлар, сиз билган кишиларингиз жаннатга бориши учун нима қилишга тайёрсиз? Уларни жамоатга таклиф қилинг? Ҳикоянгизни бўлишинг? Уларга Муқаддас китобни беринг?
Уларни овқатга таклиф қилинг? Улар қутқарилгунга қадар улар учун ҳар куни ибодат қилинг? Сизнинг топшириқ майдонингиз атрофингиздир. Худо бераётган имкониятларни ўтказиб юборманг.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Фурсатни ғанимат билинглар, сафингизда бўлмаганлар билан оқилона йўл тутинглар.” Колосаликларга мактубининг 4 боби 5 ояти. Сиз сабабли бирор киши жаннатга бораяптими? Жаннатдаги бирор киши сизга “Мен сендан миннатдорман.
Мен бу ердалигимнинг сабаби сен мен билан Хушхабарни бўлишганингдир” деб айтадими? Жаннатда сиз туфайли юрган кишилар билан кўришишнинг нақадар қувончли эканлигини тасаввур қилинг.Бирор жоннинг абадий нажот топиши сиз ҳаётда эришадиган ҳар қандай ишдан кўра яхшидир.
Фақатгина инсонлар абадий қоладилар. У сизни Унинг оиласи аъзоси бўлиш учун, Унинг характерининг намунаси бўлиш учун, Унинг улуғворлигини катталаштирувчи бўлишингиз учун, Унинг иноятининг хизматчиси бўлишингиз учун ва Унинг Хушхабарининг бошқаларга хабарчиси бўлиш учун яратган.
Ушбу мақсадларнинг фақатгина бешинчиси ерда бажарилади. Бошқа тўртаси абадиятда ҳам давом этаверади. Шунинг учун ҳам Хушхабарни тарғиб қилиш шунчалик муҳимдир; сизда Ҳаёт Хабарини тарғиб қилишингиз ва топшириғингизни адо этишингиз учун қисқа вақт бор.
Сизда қарор қабул қилиш учун танлов бор. Сиз дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий бўласиз ёки дунёвий Масиҳий бўласиз.Дунёвий Масиҳий Худога ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун мурожаат қилади. Улар қутқарилган, аммо ўзлари ҳақида ўйлайдилар.
Сиз уларни севги концерти ёки семинарларида кўришингиз мумкин, аммо уларни топшириқ конференцияларида кўрмайсиз, чунки улар бунга қизиқмайдилар. Уларнинг ибодатлари ўзларининг муҳтожликлари, марҳаматланишлари ва хурсандчиликларига қаратилгандир.
Худо менинг ҳаётимни қандай яхшироқ қиларкан?-деган фикр доимо улар билан бўлади.Улар Худони Унинг мақсади учун эмас, балки ўзларининг мақсадлари учун ишлатишни ҳоҳлайдилар.
Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com азизлар яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.