3:07

Худонинг топшириғи 01

MP3

Ассалому алайкум азизлар, сиз билан соғ-омонликда учрашганимиз учун миннадормиз. Хурматли биродарлар топшириғингизни бажаришингиз сиз ўз ҳаётингиз учун ўз тартибингиздан воз кечиб Худонинг тартибини олишингизни билдиради.

Сиз ҳаётингизга ҳар қандай нарсани аралаштира олмайсиз. Сиз Исо айтганидек шундай дейишингиз керак: “Эй Ота, … Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин.” Луқа китобининг 22 боби 42 ояти.

Сиз ҳуқуқларингиз, келажагингиз, орзуларингиз ва режаларингизни Унга бағишлайсиз. Сиз ўзингиз учун “Худо мени ҳоҳлаган нарсам билан марҳаматлагин” деб ибодат қилишдан тўхтайсиз. Унинг ўрнига шундай ибодат қиласиз, “Худо мени марҳаматлаётганингни бажаришга ёрдам бергин.”

Сиз Худога энг остига исмингиз ёзилган қоғозни берасиз ва Худо ушбу қоғозни сиз бажаришингиз керак бўлган иш билан тўлдириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар.” Римликларга мактубининг 6 боби 13 ояти.

Агар сиз қанча турса ҳам, топшириғингизни бажаришга бағишлансангиз, кам кишиларга сазовор бўладиган Худонинг марҳаматига эришасиз. Худо Шоҳлиги учун хизмат қилаётган эркак ёки аёл учун Худо бажармайдиган ҳеч қандай иш йўқ.

Исо шундай ваъда берганди, “Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб бериларди.” Менинг бир танишим кўп йиллар давомида кичик ва чеккадаги жамоатларда хизматчи бўлган.

У оддий хушхабарчи эди, лекин у топшириққа эга бўлган киши эди. У ёқтирган ҳаракат, ҳоҳловчи кишиларни йиғиб улар билан биргаликда кичик гуруҳлар ташкил қилиш эди.

Ушбу ҳаётда, шу инсон бутун дунё бўйлаб 150 дан ортиқ кичик жамоатлар барпо қилди. Кейинчалик шу инсон рак касаллигидан вафот этди. У ҳаётининг охирги ҳафтасида касаллиги сабабли ярим ҳушёр бўлиб ётди.

У кўраётган тушини баланд овозда айтарди. Унинг ётоғи олдида турар эканман, унинг кўраётган тушларни айтишидан кўп нарса ўргандим. У жамоат кетидан жамоат қураётгани ҳақида сўзларди.

“Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак”! У ушбу гапни такрор-такрор айтарди. ” Мен кўз ёшларим ёноғимдан оқиб, унинг ётоғи олдида турар эканман, мен Худога шу инсонинг имони учун миннатдорчилик билдириш учун бошимни эгдим.

Чунки шу инсон Худованднинг топшириқларини бажарганини юрагимдан хис қилиб турар эдим. Азизлар шу ерда мавзумизга якун ясайман. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top