3:09

Муқаддас калом 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз сиз билан яна мавзуларимиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Муқаддас Китоб 66 ти китобдан иборат бўлиб, икки қисмга бўлинган Қадимги Аҳд ва Янги Аҳд.

Муқаддас Китоб юз йиллар давомида иккита тилда ёзилган – қадимги ибрий ва грек тилларида. Худонинг кўп эр кишилари унинг муаллифлари бўлган. Бироқ улар ўз фикрларини эмас, балки Муқаддас Руҳ буюрганини баён этишган.

Улар ундан илҳомланган эдилар. Бутрус айтади: «Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар»-деб айтади 2-Бутрус китобининг 1 боби 21 оятида.

Ҳар бир Масиҳга ишонувчи ҳар куни Муқаддас Китобни ўқиши ва ибодат қилиши учун вақт топиши керак, чунки бу – руҳни қувватлашдир. Аммо бундай ўқиш Худо Сўзини ўрганишнинг кетма-кетлигини алмаштириб қўймаслиги керак.

Муқаддас Китобнинг асосий мақсади ҳаётни ўзгартиришдир. Сиз ўрганаётган нарса фикрингизни ва хатти-ҳаракатларингизни ўзгартиради. Муқаддас Руҳ фақатгина заковатли ишлар учун руҳий ва идрокли қилиб тайёрлашдир.

Сизнинг вазифангиз Муқаддас Китоб ҳақидаги ҳақиқатни тушуниб, уни ҳаётда тадбиқ этишдан иборат. Ёзув мақсадини ва Ёзувни Худодан илҳомланганлигини эълон қилувчи олтин сатрлар – бу 2-Тимўтийнинг 3 боби 16 ва17 оятларидир.

Ушбу бобларни албатта ўқиб чиқинг. «Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади». Фақат Худо Сўзини ўрганишгина сиз учун буни амалга оширади.

Тиришқоқлик билан ўрганиш ақлни батартиб тадбиқ қилиш, далилларни чуқур кўриб чиқиш ва улар устида чуқур фикрлаш каби аниқланади. Далиллар устида фикрлаб сиз баъзи бир хулосаларга келасиз ва у ёки бу қарорни чиқарасиз.

Қачонки бу қарорлар сизнинг ҳаётингизнинг бир қисми бўлса, у катта даражада Муқаддас Ёзув тамойилларига асосланган бўлади ва сиз ҳаворий Павлус нимага чақирган бўлса, ўшани бажарган бўласиз.

Фақатгина Муқаддас Китоб сизга ҳаёт ҳақидаги саволларингизга жавоб бера олади. Ўз ихтиёрига ташлаб қўйилган одам қандай яшаш ва қандай ўлиш кераклигини билмайди. Унинг хулқ-атвори худбинлик ва очкўзлик билан тўлгандир. Унинг қисмати алам ва умидсизликдир.

Худо Сўзининг келиши ёруғлик олиб келади. Худо қонунлари тинчликка, хурсандчиликка ва қониқишга олиб келади. Худонинг Каломи, хаётимизнинг йўлларини белгилаб беради.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз шу ерда ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top