3:16

Муқаддас калом 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз сиз билан яна мавзуларимиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Ваҳий аввал номаълум ва танилмаган Худонинг ҳақиқатини маълум ва танилган қилади.

Худонинг ёрдами билан инсон идроки Худо ҳақиқатини англаб етади. Қачонки Масиҳга ишонган Ёзув сўзини ишлатганида, у фақат буни Муқаддас Китобга тааллуқли қилади.

Масиҳийлар Муқаддас Китоб – Худонинг инсонга юборган ягона илоҳий мактуби деб ишонадилар. Буни тушуниш эса – Муқаддас Китобни ҳар қандай даражада ҳам ўрганишга йўналтирилган зарур бўлган нуқта бўлиб хизмат қилади.

Муқаддас Китоб учта хусусияти билан фарқ қилади, қайсики уни нодир қилиб қўяди. Руҳийлик – бу кимки Муқаддас Китобни тўғри тушунишни хоҳлаётган ҳар бир кишига хос бўлиши даркор бўлган хусусиятдир.

Одатда тилни билиш китобни тушуниш учун етарли. Муқаддас Ёзувни тушуниш учун эса бу кам. Муқаддас Ёзувни англаш учун Руҳни тушуниш зарур. Исо Масиҳ – Қутқарувчига ишонган ҳар бир кишига Худонинг Ўзи бундай тушунишни беради.

Ғайритабиийлик табиий чегарадан ташқаридагини билдиради. Агарда воқеа ғайритабиий каби гапирилса, унда у моддий дунё ташқарисида эканлиги англанади. Оддий сўз билан ифодалаб бўлмайдиган мўъжизаларни ғайритабий деб аташади.

Муқаддас Китобнинг тирик Худоси – бу мўъжизалар яратадиган Худодир. Бутун мавжудликни Яратувчиси каби, У бутун мавжудликнинг Жаноби бўлиб ҳисобланади.

Сиз Муқаддас Китобда ўқиётган мўъжизалар халқ эртакларидан ёки афсоналардан тўқиб чиқарилган воқеалар эмас. Муқаддас Китоб мўъжизалари – бу ҳақиқат тарихий воқеалардир. Чиқиш китобининг 40 боби 38 оятида ёзилган Исроилни етаклаган булутлар, хаёлий эмас эди.

Беш минг кишини бешта нон ва иккита балиқ билан тўйдириш мўъжизаси, ҳақиқат одамлар бу ҳақида ёзилгани каби, ҳақиқий таом ейишган ва тўйишган эдилар. Муқаддас Китоб мўъжизалари сеҳр, сеҳргарлик ёки жоду билан ҳеч қачон умумийликка эга эмас.

Улар ғалати қилиқлар ёки хаёлларга асосланган эмас. Улар доимо мантиқий мақсадга эга бўлган. Улар ҳокимликни кўрсатиб қўйиш учун ёки кўргазма қилиш учун амалга оширилмайди.

Исо Масиҳ – Раббий. Унинг фаолияти Унинг мукаммал билимларига асосланган. Унинг шоҳлиги бутун мавжудотга тегишли. «Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган» Колосаликларга мактубининг 1боби 16 ояти. Азизлар мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top