3:00

Исодек фикрлаш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли дўстлар, Раббимиз Исога ўхшаб фикрлашнинг иккинчи ярми бу етук фиклаш бўлиб, ўзингизга эмас, балки бошқаларга диққат қаратасиз.

Севги ҳақидаги бобда Хаворий Павлус бошқалар ҳақида қайғуришни етуклик белгиси деб айтиб ўтган: “Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим.

Вояга етгач болаликни қолдирдим.” –деб ёзади 1 Коринфликларга мактубининг 13 боби 11 оятида. Бугунги кунда кўпчилик руҳий ўсишни Каломни ва доктринани яхши билиш деб тушунади.

Билим ўсишнинг бир қисми бўлсада, лекин унинг ҳаммаси эмас. Масиҳий ҳаёт имон сўзлари ва аҳдларидан ташқари бошқа кўп нарсалардан ташкил топган; бу алоқа қилиш ва характерни ҳам ўз ичига олади.

Бизнинг амалларимиз имонимиз билан бир хил бўлиши керак ва ишончимиз Масиҳга ўхшаган ҳатти ҳаракатларимизга мос келиши керак. Масиҳийлик дин ҳам эмас, фалсафа ҳам эмас, бу муносабат ва ҳаёт тарзидир.

Ушбу ҳаёт тарзининг илдизи ўзимиз ҳақимизда эмас, балки Масиҳга ўхшаб бошқалар ҳақида ўйлашдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” Римликларга мактуби 15 боб 2 ояти.

Бошқалар ҳақида ўйлаш Масиҳга ўхшашликнинг юраги бўлиб, руҳий етукликнинг энг яхши далилидир. Бундай фикрлар нотабиий, маданиятга қарши, камдан-кам учрайдиган ва қийиндир.

Яхшиямки бизда ёрдам мавжуд: “Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик.”1 Коринфликларга мактуби 2 боби 12 ояти.

Масиҳга ўхшаш учун Унинг фикрлашига эга бўлишимиз керак. Янги Аҳд буни онгдаги “тавба” деб айтади ва юнончада бу “фикрни ўзгартириш” маъносида ишлатилади.

Сиз қачонки Худо фикрига мослашиб бориб ўзингиз, гуноҳ, Худо, бошқа кишилар, ҳаёт, келажагингиз ва бошқалар ҳақида фикрингизни ўзгартиришингизни билдиради. Сиз Масиҳнинг назари ва дунёқарашига эга бўласиз.

Биз “Худди Исо фикр қилганидек фикр қилишга” буюрилганмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.”1 Коринфликларга мактубининг14 боби 20 ояти.Азизлар шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top