Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизларимиз билан яна соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Сиз Исо Масиҳни қабул этганингиз учун сизнинг оилангиз ёки айрим дўстларингиз кулсалар, ҳайрон ва хафа бўлманг. Улар сизни таъқиблаши ҳам мумкин.
Ким биз учун хочда ўлган бўлса, Унинг учун жафо чекиш бу имтиёз ва шарафлидир. Биз «ўз хочимизни» олиб Унинг ортидан боришимиз керак. Бу билан биз Унинг қурбонлигини қадрлашимизни ишонрали далолатлаймиз.
Бундан ташқари, эсдан чиқармайлик азизлар, Эгам Унинг номи учун жафо чекканларга, мукофот ваъда қилган.«…Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин» -деб ёзилган Луқо Хушхабар китобининг 9 боби 23 оятида.
«Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз. Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк…» Матто Хушхабар китобининг 5 боби 10 ва12 оятлари.
Агар сиз, тўғри иш тутишга ҳаракат қилаётганингизда қийинчиликлар кўрсангиз, умидсизланманг. Инсон юқоридан туғилганида, у ҳақиқатдан ҳам Худонинг фарзанди бўлади, аммо бу аломати билан у ҳали юришни билишдан узоқдир.
Ёш масиҳий хато қилиб қўйганида, уни иблис шубҳаларга ишонтиришга уринади: «Нима қилиб қўйганингни кўриб қўй? Мабодо Худонинг фарзанди эмасдирман, акс ҳолда мен бундай иш тутмас эдим».
Айрим масиҳийлар хижолат тортишади ва юракларида шубҳаларга ўрин берадилар. Улар ўйлайдилар: «Мен масиҳийлик ҳаёти билан яшай олмайман. Бу мен учун ниҳоятда оғир. Яхшиси мен эски ҳаётимга қайтай ва Эгамга хизмат қилишга уринмай.
Бундан ташқари мен ўзимнинг ҳаётимда масиҳийлар айтаётган бошқача афзалликдан далолат берувчи ўзгаришларни кўрмаяпман. Мен ўзимнинг қутқарилиб, нажот топганимдан қувонч сезмаяпман.
Менимча, мен умуман масиҳий эмасман». Сиз шундай шубҳалар билан курашганмисиз? Эслаб қолинг, булар сизнинг душманингиздан келмоқда, у сизни барбод этиб, сизни шубҳаларга ишонтиришни хоҳлайди.
Баъзи одамлар қутқарувни қабул қилаётганларида бошқаларга нисбатан кўпроқ ҳис этадилар; шунинг учун ўзингизнинг туйғуларингиздан хотиржам бўлинг. Гап туйғуларда эмас, Худонинг сўзларига ишонишдадир.
Сиз учун Худо нима бажарганини қанчалик кўпроқ билсангиз, шунчалик кўп қувончга тўласиз. Сиз Худонинг марҳаматлари учун Унга қанчалик кўпроқ миннатдорчилик билдирсангиз, сизнинг қувончингиз шунчалик кўпаяди. Шунинг билан мавзумиз, ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.