Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна соғ саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, эслаб қолинг, сизнинг нажотингиз сизнинг туйғуларингизга эмас, балки Худонинг садоқатлилигига боғлиқ, чунки сиз унга қалбингизни ва ҳаётингизни ишониб топширдингиз.
Агар сиз сирғаниб йиқилсангиз, бу сиз юришни ўрганолмаслигингиздан далолат бермайди ёки сиз Ўзингизнинг хатоларингиз учун самовий ўғилликдан маҳрум бўлганингиз эмас. Сиз Худодан яна кечирим сўрашингиз мумкин ва шунда сиз қайта ўрнингиздан туриб, йўлингизда давом этишингиз мумкин.Сизнинг ҳаётингизда рўй берган ўзгариш, Худога ёқмоқ истаги ва сиз ўзингизнинг хатоларингиздан пушаймон бўлишни ўзи сизнинг янги табиатингиздан далолатдир.
Шунинг учун шубҳаланманг. Унутманг, болаларнинг баъзилари бошқасига нисбатан юришни қийинроқ ўрганади. Сиз севувчи ота-оналар ўзларининг боласи йиқилиб, жароҳатланганида унинг бир ўзини қолдиришади ёки йиқилгани учун уни жазолашади, деб ўйлайсизми? Ҳеч қачон!
Улар уни кўтарадилар ва юпатадилар ва у яхши юришни ўргангунича ёрдам кўрсатадилар.Сиз юришни ўрганаётган вақтингизда сизга Худо бошқача илтифотда бўлади деб ўйлайсизми? Бўлиши мумкин эмас!
Бугун Унга ибодатда айтинг: «Осмондаги Отам, менинг қўлимдан ушлаб турганинг учун юришни ўргатаётганинг учун ташаккур. Мен бемажолман, аммо биламан Сен тўғри ҳаракат қилишимга ёрдам берасан».
Сиз билишингиз керак, Худо сизни янги ҳаётингизда Муқаддас Руҳ билан ва Унинг Каломи – Муқаддас Китоб билан етаклашни хоҳлайди. Муқаддас Китобни ўқинг ва ҳар куни ибодат қилинг.
Бу сизга шубҳалардан холи бўлишга ва йўлингизда қоқинмасдан давом этишингизга ёрдам қилади. Мабодо сиз, қутқарилишим учун Мен, ҳақиқатдан ҳаммасини бажардимми деб, шубҳаланаётгандирсиз. Масиҳ инсон нажот топиши учун нима қилиши кераклигини аниқ айтмоқда.
Келинг энди кўрамиз, сиз Ўз томонингиздан керагини бажардингизми? Агар нимадир етишмаса, сиз уни ҳозир бажаришингиз мумкин, шунда сиз ўзингизнинг қутқарилганингизга амин бўласиз.
Худо сизнинг нажот топишингиз учун иккита нарсани қилишингизни сўраяпти: гуноҳларингизга тавба қилиш ва Хушхабарга ишонишни. «Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!» Тавба қилиш – бу қилинган гуноҳлардан пушаймон бўлиб, улардан юз ўгириш демакдир.
Худога итоат этмай яшаганингиздан, сиз пушаймон бўляпсизми? Ҳақиқатдан ҳам сиз гуноҳларингизни қолдирмоқчимисиз ёки сизнинг юрагингизда, сизни тавба қилишдан ушлаб турган бирон нима борми? Сиз ўзингизни ва ҳаётингизни тўлиғича Худога ишониб топширишга ва бундан сўнг фақат Унинг хоҳишидагини бажаришга тайёрмисиз. Азизлар шу ерда сиз билан хайрлашамиз. Омон бўлинг.