3:01

Меҳрибон Худо 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан бехад хурсандмиз. Адан боғидан ташқаридаги биринчи авлод Қобил ҳамда Ҳобил Худога қурбонлик келтиришган, демак, ҳали ҳам инсониятда Худонинг борлиги ҳақида сезги бор бўлган ва улар Худо билан алоқа қилиш заруриятини ҳис этишган.

Энди эса Шитнинг авлодларига қарайдиган бўлсак, улар Худонинг исмини чақириш орқали Унга топинишган. Худонинг исмини чақириш эса Ўз табиатини очиб берган Худога нисбатан ишончу имонни изҳор қилишни билдарарди.

Пайғамбарлар даврида Худонинг исмини чақириш Унинг нажотига ишонишни англатарди. Солиҳ бўлсада, гуноҳкор бўлган Шитнинг зотидан бўлган авлодлари Ибтидо китобининг 5-бобида Одам Атонинг тўла ҳуқуқли авлодлари сифатида тан олинади.

Ибтидо китобининг ёзувчиси ўқувчиларга мана шу зотнинг илоҳиётдаги аҳамиятини чуқурроқ тушунтириш мақсадида ўзидаги маълумотни саралаб, маълум тартибга солган. У Одам Атодан Шитгача ва ундан Нуҳгача бўлган зотларни кўрсатиб, буни Ибтидо китобининг 4-бобидаги Қобилнинг худосиз зотига қарама-қарши қўйган.

Нуҳ ҳикоясида биринчи марта икки муҳим сўз қўлланилади. Булар иноят ва аҳд сўзларидир. Бутун инсоният ёвузлиги туфайли Худонинг ғазабини қўзғаган бир пайтда, Нуҳ Худонинг кўзи олдида иноят топади. У солиҳ ва айбсиз бўлиб, Худо билан юрарди.

Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай ҳолатда у Худонинг Каломига бўлган имон билан яшарди. Худо унга кема ясашни буюрганда, Нуҳ бундай катта кемани ясашнинг нима кераги бор, деб сабабини суриштириб ўтирмади.

Сабаби аён бўлганда эса, у ҳамда унинг оиласи тўфон офатидан омон қолишади. Бу ерда Худонинг марҳамати аниқ тушунтирилмайди. Иброний тилидаги “Нуҳ Худонинг кўзи олдида марҳаматга сазовор бўлди” ибораси “у Худога ёқди” деган маънони англатади, холос.

Бу иборанинг аҳамияти шундаки, Худо Ўзи ёқтирган одамни қутқаради. Нуҳнинг солиҳлиги эса Худонинг марҳамати билан бир қаторда айтиб ўтилади. Бунда унинг солиҳлиги Худонинг унга нисбатан муносабатининг сабабими ё натижасими, буниси айтилмайди.

Кейинроқ маълум бўладики, Худонинг марҳамати гуноҳкор инсоннинг солиҳ инсонга айланиши сабабидир. Шундай экан, инояти бу яхшиликка лойиқ бўлмаганларга Худонинг эзгулигидир. Шунинг билан азизлар мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top