MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Мен ўзларини астойдил ибодат қилишлари керак,- деб кишиларнинг рўйхатини тузган чўпонларни биламан;

Ва ишончим комилки, бу рўйхатлар уларга улар унутиб қўйиши мумкин бўлган кўп нарсалар ҳақида эслатиб туради. Ва нафақат сизнинг жамоатингиз сиздан буни талаб қилади. Сизнинг ҳалқингиз ва ҳаттоки бутун дунёнинг сизда ҳақи бор.

Ибодатда кучли инсон ўз ватани учун оловли девор, унинг қўриқловчи фариштаси ва унинг қалқонидир. Протестантларнинг душманлари қўшиндан кўра реформатор Кнокснинг ибодатларидан кўпроқ қўрққанлигини биз ҳаммамиз биламиз.

Машҳур Уэлч ўз ватани учун шафоат ибодатларида жуда кучли бўлган; у «масиҳийлар туни билан ўз тўшагида ётиб ибодат учун турмасликларидан ҳайрон бўлишини» айтган. Бир куни хотини унинг: «Худованд, менга менинг Шотландиямни инъом эт!»- деб астойдил ибодат қилаётганини эшитган.

Оҳ, қани эди биз ҳам худди шундай хизмат қилиб Худога: «Тангрим, бизга бизни тингловчиларимизнинг қалбларини инъом эт!»- дея илтижо қила олсак эди. Ўз иши учун астойдил ибодат қилмайдиган ваъзхон, албатта, бўм-бўш, кеккайган, такаббур инсондан бошқа ҳеч ким эмас.

У ўзини худди ўзига тўлиқ ишонадиган ва шунинг учун ҳам Худога мурожаат қилиш эҳтиёжига эга эмасдек тутади. Ҳеч нарсага асосланмаган мағрурлик, яъни Муқаддас Руҳ ёрдамисиз бўлган бизнинг таълимотларимиз инсонларни ўз гуноҳлари учун тавба қилишга ва Худога мурожаат қилишга мажбур қила оладиган кучга эга, деб тасаввур қилиш қандай даҳшатли.

Агар биз ҳақиқатдан ҳам итоаткор бўлсак, қўшинларнинг Тангрисидан ваколат ва марҳамат олмасдан туриб, Унинг “бу кучинг билан боравер” -деган сўзларини эшитмасдан туриб, биз душман билан бўладиган жангга киришишга ҳаддимиз сиғмайди.

Ибодатга ҳафсаласиз бўлган ваъзхон ўзининг бошқа хизматида ҳам шундай бўлса керак. У ўзининг вазифасини тушунмайди. У инсон қалбининг баҳосини тушунмайди, «абадийлик»- деган сўзнинг маъносини тўлиқ англай олмайди.

У ваъзхонлик ишига қизиқиб қолган амалдордир холос. чунки унга чўпон оладиган бир бурда ўша нон керак. Ёки у инсонлар мақтовини яхши кўрадиган ва ҳаттоки Худонинг мақтовини истамайдиган даҳшатли иккиюзламачидир.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top