Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Азизлар, фақатгина Муқаддас Руҳ имонлилар орасида ҳақиқий биродарчиликни барпо қила олади, лекин У буни бизнинг бағишланиш ва танловларимиз орқали етиштиради.
Павлус бу маъсулиятни қуйидаги сўзларда тушунтиради, “Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.”-деб айтади Эфесликларга мактубининг 4 боби 3 оятида.
Муҳаббатга асосланган Масиҳий жамоани етиштириш ҳам Худонинг кучи ҳам бизнинг ғайратимизни талаб қилади. Ачинарлиси, кўпчилик Масиҳийлар носоғлом муносабатларга эга оилада улғайиб, ҳақиқий биродарчилик учун керак бўладиган маҳоратга эга эмаслар.
Улар Худонинг оиласида қандай ҳаракат қилиш кераклиги ва бошқаларга қандай муносабат кўрсатиш кераклигига муҳтождирлар. Бахтимизга, Янги Аҳд ҳаётни қандай бўлишиш ҳақида бир қанча кўрсатмаларга эгадир.
Павлус шундай ёзган, “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. …Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир.”1 Тимўтийга мактубининг 3 боби 14 ва15 оятлари.
Агар сиз сохта муносабатлардан чарчаган бўлсангиз ва кичик гуруҳингизда, якшанба кунги учрашувлар ва жамоатда ҳақиқий биродарчилик ва муҳаббатга асосланган жамоани ташкил қилмоқчи бўлсангиз, сизга бир қанча кескин қарорларни қабул қилиб ҳамда бироз таваккалчилик қилишингизга тўғри келади.
Ҳаттоки баъзан муаммони четлаб ўтмоқчи бўлганингизда ёки бирор масалага эътибор бермаган тақдирда ҳам муҳаббат билан ҳақиқатни сўзлашингиз керак. Ён атрофимиздаги бирор киши ўзига ёки ўзгаларга гуноҳ орқали зарар келтираётган вақтда биз учун жим туриш осонроқ бўлсада, бу яхшиликка етакламайди.
Кўпчилик кишиларнинг нотўғри иш қилаётганларида уларга ҳақиқатни, ҳаттоки бу аччиқ бўлсада тушунтирадиган яқин кишилари бўлмайди, шунинг учун улар ўзларини ҳалок қилишда давом этадилар.
Кўпинча биз бировга нима дейиш кераклигини биламиз, лекин бизнинг қўрқувимиз гапиришдан сақлайди. Кўпгина муносабатлар қўрқувдан азият чекади: гуруҳда бирор кишининг ҳаёти тушиб кетаётган бўлса ҳеч ким гапиришга ботинолмайди.
Муқаддас Калом бизга “ҳақиқатни севги билан гапириш”ни айтади, чунки очиқ гапирадиган киши бўлмаса жамоага эга бўлолмаймиз. “Самимий жавоб чинакам дўстликнинг белгисидир.”
Баъзида бу гуноҳ қилишда давом этаётган ёки васвасага тушаётган кишини севги билан қарши олишни билдиради. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.