Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, кўп инсонлар пул ҳам синов ҳам Худонинг ишончи эканини фаҳмламайдилар.
Гуё пулни биз унга ишонишимиз учун ишлатади ва кўп инсонлар учун пул энг буюк синовдир. Худо пулни қандай ишлатишимиз орқали қанчалик ишонарли эканлигимизни синаш учун бизни текширади.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?”-Луқо Хушхабар китобининг 16 боби 11 ояти.
Бу энг муҳим ҳақиқатдир. Худо биз пулдан қандай фойдаланишимиз билан руҳий ҳаётимиз орасида туғридан тўғри муносабат мавжуд. Пулни қандай ишлатишимиз Худо бизга руҳий марҳаматларни қанчалик ишониб топширишини белгилаб беради.
Азиз биродарлар, мен сиздан сўрашимга ижозат беринг: Сизни пулдан фойдаланишингиз Худонинг ҳаётингизда кўпроқ ишлишига тўсқинлик қиляптими? Сиз руҳий марҳаматларда ҳам ишонарлимисиз?Исо шундай деган, “Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади.
Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади.” Ҳаёт синов ва шу билан бирга ишониб топширилгандир ҳамда Худо сизга қанчалик берса, У сиздан шунчалик кўпроқ маъсулиятни кутади.
Муқаддас Калом бизга ердаги ҳаётнинг қанчалар қисқа, вақтинчалик ва ўткинчи табиати борлиги тўғрисида кўплаб ўхшатишлар орқали гапиради. Ҳаёт туман, тез югурувчи, нафас ва бир оз тутун каби тасвирланган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кечагина туғилган эдик. …
Бизнинг ер юзидаги кунларимиз худди соядек ўткинчидир.” Аюб китобининг 8 боби 9 ояти. Ҳаётингиздан энг самарали фойдаланмоқчи бўлсангиз икки ҳақиқатни унутмаслигингиз керак: Биринчиси, абадият билан таққослаганда, ҳаёт жуда қисқа. Иккинчидан, ер фақатгина вақтинчалиқ турар жой холос.
Сиз бу жойда узоқ бўлмайсиз, шунинг учун унга ёпишиб олманг. Ҳаётни Худо кўрганидек кўришни Ундан сўранг. Довуд шундай ибодат қилганди, “Айтгил, Худованд, умрим қазосин, Кунларим саноғи неча эркан, Нечоғлик фоний эканман, билайин!” Забур китобининг 38 боби 5 ояти.
Муқаддас Калом такрор ва такрор ҳаётни вақтинчалик ўзга юртда яшашга қиёслайди. Бу сизнинг абадий уйингиз ёки охирги манзилингиз эмас. Сиз фақатгина ўтиб боряпсиз, фақатгина ташриф буюряпсиз.
Муқаддас Калом бизнинг ҳаётдаги қисқагина ташрифимизни ифодалаш учун бегона, зиёратчи, чет эллик, нотаниш, ташриф буюрувчи ва саёҳатчи каби сўзлардан фойдаланади. Довуд шундай деган, “Мен бу дунёда мусофирман.”- Забур китобининг 118 боби 19 ояти. Азизлар бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.