MP3

Ассаалому алайку азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар каломда шундай ёзилган “… Худога сизлар Отамиз деб мурожаат қилар экансиз, у ҳолда мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.” 1 Бутрус китобининг 1 боби 17 ояти.

Кўплаб инсонлар яшайдиган жой, Калифорнияда дунёнинг турли давлатларидан одамлар келганлар, аммо улар ўз мамлакатларининг фукароси ҳисобланадилар. Улар бу мамлакатнинг фуқароси ҳисобланмасдан туриб ишлашлари учун ташриф буюрувчи қоғозига эга бўлишлари керак.

Масиҳийлар жаннат фуқаролигини эслатиб турувчи руҳий грин карталарни олиб юришлари даркор. Худо Унинг болаларига ҳаёт ҳақида ишонмайдиган кишилардан бошқача фикрлашини айтади. “Улар ердаги нарсалар ҳақидагина ўйлайдилар. Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир.” Филиппиликларга мактубининг 3 боби 19 ва 20 оятлари. Азизлар Муқаддас каломда айнан шу хақида ёзилган.

Ҳақиқий ишонувчилар ҳаётда биз ушбу сайёрада бирозгина яшашимиздан кўра кўпроқ нарса борлигини тушунишади. Бизнинг шахсиятимиз абадиятда ва она юртимиз жаннатдир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тушуниб етсангиз, сиз бу ҳаётда “ҳаммаси бўлиши керак” -деган хавотирланишдан тўхтайсиз.

Худо бизнинг шу жойда ва ҳозир яшаб, атрофимиздаги дунёга хос қадрятларни, приоритетларни ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришимиз хавфига қўпол муносабатда бўлади. Биз дунё васвасаларига сузилсак, Худо буни руҳий зино деб атайди.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади.”- Ёқуб китобининг 4 боби 4 ояти.

Тасаввур қилинг сизни давлат томонидан душман мамлакатга элчи бўлишга таклиф этдилар. Сиз уларга юмшоқ муомалада бўлиш ва ўз вазифангизни адо этиш учун янги тилни ўрганасиз ва баъзи урф одатлар ва маданий фарқларга мослашишингизга тўғри келади.

Элчи сифатида ўзингизни душмандан бегонадек тутмаслигингиз керак. Вазифангизни бажаришингиз учун, сиз улар билан муносабатда ва алоқада бўлиб туришингиз керак.Сиз тасаввур қилинг сиз бу мамлакатда ўзингизни эркин ҳис қилиб, уни севиб қолиб ўз она юртингиздан кўра устун қўйдингиз. Сизнинг содиқлигингиз ва ишончингиз ўзгарди. Сизнинг элчи сифатидаги фаолиятингиз муросага келди. Ўз мамлакатингизнинг вакили бўлиш ўрнига сиз душмандек ҳаракат қилдингиз. Сиз сотқин бўлдингиз.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “…Биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз…”(2 Кор. 5:20) . Афсуски, кўпгина Масиҳийлар ўз Шоҳларини ва Унинг Шоҳлигига хиёнат қилдилар. Улар ерда яшаганимиз учун ер бизнинг уйимиздир деган ахмоқона хулосага келдилар. Аслида эса бундай эмас. Азизлар мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top