3:39

Аниқ мақсад ва режа

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Биз ўзимизга керакли пулни ишлаб топишимиз мумкинлигига ишонишимиз учун, ўз орзуларимизга ишонишимиз учун, атрофдагиларнинг пессимизмларига эътибор бермаслигимиз учун бизда яхши соддалик ва беғуборликдан захирамизда бўлиш керак. Ортиқча бепарво одамлар, интеллектуаллар ҳаммасига улгуришлари мумкин, аммо қобилият муваффақият мавқесини чегаралашга қодир. Қайсидир маънода чеки йўқ орзу қилишни ҳам чегаралаши мумкин.

Аввалам бор, олдингизга битта ёрқин мақсадни қўйинг. Муваффақият нималигини билмаган одамларнинг олдиларига қўйган аниқ мақсадлари ҳам бўлмайди. Мақсадлари бўлса ҳам, қандайдир маънода ўзгармас бўлади, улар ҳаммасига улгуришган бўлишса-да, одатий босқичда ёки муваффақиятсизликда кўринади.

Баъзи одамлар ўзларининг онг остиларидаги негатив ҳолатларнинг кучли босими туфайли олдиларига мақсад қўйишга ҳаракат ҳам қилиб кўришмайди. Ҳамма ишбилармон одамлар ўз олдиларига аниқ мақсадни аниқ муддати билан қўйганларидан сўнггина ўз орзуларини амалга оширишни бошлашган.

Уз олдингизга ўзингиз хоҳлаган, керакли миқдордаги даромадни кўзлаган асл мақсадни қўйинг ва бу мақсаднинг ривожини белгилаб, жадвал тузинг. Ана шунда муваффақиятли одамларни омадсизлардан ажратиб турадиган нарса айнан шундай мақсадлар ва режалар эканини билиб оласиз. Масалан, бир тадбиркор ўз маҳсулотини бир ойда 25 000 доллардан ошириб сота олмаган савдогар ҳақида гапирилади. Олдинига унга савдо учун ҳудуд ажратилди, ўша ҳудуддаги ўртача савдо босқичи бу суммадан озроқ эди, 25 000 доллар эса унинг учун муваффақиятли савдо эди. Сотувчига уни тақдирлаш илинжида бошқа яхши савдо бўладиган жойни беришади. Натижа эса ўзгармай, ўша 25 000 долларлигича қолаверади. Сотувчи дуч келган муаммо унинг мақсадида эди. У 25 000 доллардан ортиқ савдо қила олмайман, деб ўйларди ва бунга онг ости ҳам ўрганганди.

Бу воқеа онг ости ҳақидаги фикримизнинг тасдиғи, биз онг остимиз билан ишонган ҳар қандай ютуққа эга бўла оламиз. Сизнинг ҳаётий тажрибангиз ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз билан боғлиқ. Аслликдан йироқ, тушунарсиз мақсадлар ёки уларнинг йўқлиги салбий натижаларни беради ёхуд умуман натижасиз бўлади. Бошқа томондан, ўз олдига аниқ белгиланган мақсад қўйиб, уни аниқ режа билан мустаҳкамлаган ҳар бир одам, албатта, ўз хоҳлаганига эришади. Нимага бундай бўлади? Жавоб бизнинг онг остимизда яширинган: аниқ мақсад — онг остини энг оддий ва самарали дастурлаш учун дастак. Мақсадга эришиш учун кўп жон куй- дириб ишлашингиз керак бўлмайди, ҳатто оз ишлашингиз ҳам мумкин. Тарихда муваффақиятни узоқ соатли тер тўкилган меҳнат самараси деб ҳисоблашган. Аммо сиз мақсадга мослашиш, салбий фикрлардан фориғ бўлиш, мақсадга эришиш учун онг остини дастурлаш ниятингизга енгил етишишингизга ёрдам беришини тезда билиб оласиз. Оз ишлаб, яхши натижаларни қўлга киритасиз. Бу тасдиқлар- нинг адолатли эканига кўпчилик муваффақиятга эришган одамлар амин бўлишган — улар- нинг сирлари мақсадларининг аниқлигидадир. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top