3:02

Яхши режа ва мақсад амалга ошади

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Келаси йилга мақсадингиз қандай? Қанча пул ишлаб топишни хоҳлайсиз? 50 000 долларми? 100 000 долларми? 500 000 долларми? Миллионми? Агар сиз ўз ҳаётингиз босқичини чиндан ҳам кўтаришни истаган бўлсангиз — асл қонуний равишда бўлса — ўзингиздан сўранг: қандай мақсадни олдингизга қўйишингиз керак? Агар сиз ёрқин келажакни истасангиз, мақсадлар қўйинг ва белгилангки, уларга етишиш учун қанча вақтни сарфлаб, унинг учун қанча қувват йўллай оласиз? Агар сиз аниқ кўзланган мақсадсиз барча ижобий йўналишларда фақат орзу қилаверсангиз, сиз кутаётган «мўъжиза» рўй бермайди.

Шуни билингки, сиз ўзингизни қанчага баҳоласангиз, ўшанча турасиз.

Ҳар қайси муваффақиятга эришган одам ҳақиқатни билади: агар сиз олдингизга аниқ мақсадни қўйсангиз ва унга етишиш учун қадам ташлашни бошласангиз, онг остингизни ишонтириш учун ниятларингизнинг жиддийлиги талаб қилинадиган қадамлар бўлиши керак ва шунда сиз хоҳлаганингизга етишганингизга ишонч ҳосил қиласиз. Аслида, сиз ўйлаганингиздан кўпига лойиқсиз. Одамлар ўзларига ёрлиқдай ёпиштириб олган энг катта чегаралаш ўз фикрлари ичида туғилади. Инсон ўзини қанчага баҳоласа, ўшанча туради, оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас.

Кўпчилик одамлар ўзларининг имкониятларини билишмайди, ҳатто улар ташқаридан ўзига ишонган кўринишса ҳам. Ўзини қалбан жуда қимматли шахс деб ҳисоблайдиганлар озчиликни ташкил қилади. Аслида ҳар бир одам ўзини бебаҳоман, деб ҳисобламайди ва шунинг учун ҳам атрофдагиларни ҳурмат қилибми ёки даромаднинг катталиги туфайлими, муваффақиятга лойиқман, дейишмайди.

Ўзининг «бозор баҳосини» оширишнинг энг яхши йўли — ўзи ўзини баҳолаш. Ундан ташқари, аниқ мақсад қўйиш асл сеҳр кучига эгадир. Биринчи марта ўз олдингизга молиявий мақсад қўйганингизда сизда аниқликни ва ният кучларингизни чегаралайдиган баъзи босқичлар сақланиб қолган бўлади. Шунинг учун ҳам бошланишида ўз олдингизга амалга ошадиган мақсадларни қўйинг; агар сиз биринчи мақсадга эришсангиз, кейинги мақсадларнинг амалга ошишига янада ишончингиз ошади. Ҳар бир мақсадингиз сиздан тиришқоқликни талаб қилиши керак. Ўз олдиларига биринчи марта аниқ мақсадни қўйганлар куни келиб унга етиб, ҳатто ундан ошиб ҳам кетганларини кўриб ҳайрон қолишади!

Ўзингизга чақириқ ташланг, қўйилган мақсадга етаман, деб. Бу ҳаяжонли ўйин, аммо катта фойда келтиради. Олдингизга қўйган бир йиллик, ярим йиллик мақсадингизга, албатта, эришасиз. Бундай ҳолат кўп кузатилган. Аниқ қўйилган мақсад сеҳр кучига эгадир.

Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top