Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Афсуски, бизнеснинг баъзи турлари кўзга кўринарли даражада молиявий мукофот бермайди. Агар сиз учун пул биринчи навбатда турмаса, бу яхши. Агар сиз молиявий хавфсизликка ва ўз орзуларингизни амалга оширишда восита қидираётган бўлсангиз, иш жойингизни ўзгартирсангиз, албатта, буларсиз бўлмайди. Эҳтиросларингиз билан чамбарчас бўлган, маҳоратингиз, билимингизга хос ва яхши даромад келтирадиган иш топинг. Ёки ўз ишингизни очинг, керак бўлса, асосий ишдан ташқари. Хатони менман деган бизнесмен ҳам қилади. Аммо ҳеч нарса қилмаётган одам ҳам ҳато қилади. Вақтинчалик омадсизликни бошингиздан ўтказсангизда, барибир мақсадингизга ета оласиз, қачонки онг остингизни керакли даражада дастурласангиз. Буни аниқ молиявий мақсад ва режа бўйича ҳаракатланиш, белгиланган муддатлар билан таъминлаш орқали қилинади.
Ниятларингизни белгилаш учун босқичли режа ҳаракатини тайёрланг.
Босқичли режага асосан ҳаракатланиш онг остини сизнинг истак ва орзуларингиз ниятларингизга айланишига ишонтиради. Сизнинг қўйилган мақсадга етиш ниятингиз учун тузган режангиз исбот бўла олади. Ишонган онг ости ўз ишини бошлайди ва сиз кўзлаган ниятингизга етасиз. Тайёрланган режани амалга ошириш таваккалчиликка ўхшаши ҳам мумкин, айниқса, бу биринчи қўйилган мақсад ва тузилган режа ҳаракати бўлса. Ҳамма ўзгаришлар, у ҳатто яхши томонга бўлса ҳам, инсонда ҳадикни уйғотиши мумкин. Баъзи одамларда умидга ишонч талаби шунчалар каттаки, унинг учун улар энг қадрли орзуларидан ҳам воз кечадилар. Олдинга боришдан қўрқманг. Сиз бундан ҳеч қачон афсус чекмайсиз.
Ўз олдингизга кўп эмас, бир пайтнинг ўзида иккита соҳадаги ҳаётий мақсадларни алоҳида қўйишни маслаҳат берамиз. Мақсадлар кўп бўлса, толиқтириб, ҳаракатларингиздаги самарани пасайтиради. Ҳаётнинг бошқа томонидаги мақсадлар, яъни карьера, оила, саломатлик, арофдагилар билан муносабат ёки, айтайлик, навбатдаги диссертация ё китобни тугатиш: ҳар қайси соҳадаги яхшиланиш қолганларининг ҳам яхшиланиб боришига хизмат қилади.
Бундан ташқари, алоҳида фойдали мақсадларни алоҳида келажак учун — бир йилга, беш, ўн, йигирма беш йилга олдингизга қўйиш мумкин. Олтмиш ёшга тўлганингизда қандай ҳолатда бўлишни истайсиз? Қандай ҳаётни хоҳлайсиз?
Саксон ёшингизда қандай инсон бўлмоқчисиз? Қандай ҳаёт ҳақида орзу қиласиз? Саломатлик ва жисмоний ҳолат ҳақида нима дейсиз? Болаларингиз бўлишини истайсизми? Қандай чўққиларни забт этмоқчисиз? Ўзингизни чегараламанг. Ўтиринг ва босқичли режа тузинг. Шундай одамларни ҳам биламизки, шунга ўхшаш режа тузишган, аммо уни қаёққадир тиқиб қўйиб, тамомила унутишган. Бироқ бир кун уни топиб олиб қарашсаки, ҳамма режалари амалга ошган бўлади. Албатта, бундай қилишингизни маслаҳат бермаймиз, эксинча, вақти-вақти билан ўз режа ва мақсадларингизни ўқиб туришингизни тавсия қиламиз. Сиз ўз ҳаётингизнинг архитекторисиз — уни қандай кўришни хоҳлайсиз? Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.