Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Икки руҳоний шаҳарнинг асосий майдонида баҳслашиб қолишди. Бири шундай дермиш: — Ўз йўлингда қандай кетаётганинг ҳеч ҳам муҳим эмас, муҳими — қаерга кетаётганинг. Иккинчиси эса унинг гапини рад этиб, нуқул ўзиникини маъқуллармиш: — Қаерга эканлиги эмас, айнан қандай кетаётганинг муҳим!
Улар қадимги манускриптлардан, замонавий фалсафий фикрлардан турли далилларни келтиришди, лекин иккиси ҳам бир-бирини ўз гапига ишонтиролмади.
Шу вақтда майдондан устоз шогирдлари билан ўтиб қолди. Улар тўхтаб икки кишининг баҳсига қулоқ солишди. Руҳонийлардан бири устозни таниб, ундан баҳсга ойдинлик киритишни сўради. Устоз ҳар иккисининг далилларини диққат билан тинглади, бу эса бир соат вақтни олибди, сўнг шундай деди:
— Бир-бирингизга орқа қилиб ўтиринг. Руҳонийлар устоз айтганини қилишди.
Устоз давом этди: — Сиз баҳлашаётган мавзу жуда қизиқ, албатта. Менимча, айнан шу бақсда бир-бирингизнинг кўзингиз қайси рангда эканини айтолган одам ҳақ бўлиб чиқади. Руҳонийлар бир дақиқа жим бўлиб қолишди. Сўнг иккиси ҳам ўрнидан туриб устозга таъзим қилишди ва келган йўлларига равона бўлишди.
Шогирдларнинг ҳеч бири устознинг рухонийлар баҳсига муносабатини тушунмади. Шунда устоздан нега ҳаммаси айнан худди шу тарзда якунланди деб сўрашди. Устоз эса кулди, сўнг шундай жавоб қилди: — Агар кўча тартиб-қоидалари бўлмаганида эди, мен бу икки бекорчини таёқ билан уриб савалаган бўлардим. — Ургандан қандай маъни бор? — ҳайрон бўлди шогирдлар. — Нима, тушунмадингларми? — хитоб қилди устоз. — Биз улар учун қимматли вақтимизни йўқотмас эдик.
Чиндан ҳам, вақтдан қимматроғи бормикан? Ҳатто, ҳаётимиз ҳам айнан вақтдан иборатдир. Лекин, айнан вақтга ва унинг бебаҳолигига биз кўпинча бефарқ бўламиз. Вақтни ўлдириш, бу ўзимизни ўлдириш билан баробардир. Уни қандай қилиб ўлдириш мумкин? Масалан, телефонда гаплашиб, бефойда сериаллар тамоша қилиб, интернетда бекорга ўтириш ва хоказолар орқали буни осонгина амалга ошириш мумкин. Хозирги замонда биз вақтни ўлдиришда маҳир усталарга айландик. Вақтни бекор кетказиш, яъни, уни ўлдириш кўпчиликка нормал холат бўлиб қолганлиги ачинарлидир. Қизиғи шундаки, биз бир дақиқанинг қадрига етмас эканмиз, унда бир соат ёки 24 соатнинг қадрига етишимиз амри маҳол экан.
Қаерда бўлманг, нима қилманг, билингки, вақт бу энг қимматлисидир. Айнан вақтни орқага қайтаришнинг иложиси йўқдир. Бу ҳақиқат нафақат ҳаётимизда, балки бизнес билан шуғулланмоқчи бўлган ака-ука ва опа-сингилларимизга ҳам тааълуқлидир. Худо бизга бир суткада 24 соат берган. Ушбу вақтни хосилдор ўтказишга ҳаракат қилинг. Ушбу 24 соатни тўғри режалаштириб тақсимласангиз, ҳаётингизнинг барча томонларига етиши муқаррар. Вақтни қадрига етсангиз, сизда, тирикчиликка, дўстларга, оилангизга ва ўзингизнинг ривожланишингизга ҳам вақт етарли бўлади. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.