3:24

Мижоз учун қайғуриш

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни устоз шогирдлари билан катта бозор расталари оралаб юрган эди. Шогирдлардан бири сўради: — Устоз, айтинг-чи, сотувчига қаерда ишлаш оғиррок; -катта дукондами ёки кичкина ёки мана бундай бозордами? — Сен шу ерда ишлашни хоҳлармидинг? — Йўқ, нималар деяпсиз, — ўйламасдан гапириб

юборди шогирд. — Бу ерда ишлаш осон бўлмагани учун хоҳламайсанми? Устоз шогирдига қараб гапини давом эттирди: — Кичкина дўконларда харидорлар кам бўлади. Харидорлар доим яхши сотувчини ҳамда бир бирларини танишади.

Сотувчи ҳам мижозлари ва ўз дўстлари учун қайғуради, яхши хизмат кўрсатишга ҳаракат ҳилади. Катта дўконда эса аксинча, ҳеч ким ҳеч кимни танимайди, кўпинча сотувчилар харидорлар устида ғамхўрлик қилишмайди. Сотувчи кўп одамларнинг кўпроқ харид қилишлари учун интилади. Бозорда эса, қара, ҳамма бир-бирини аввалдан билгандай юради, бир-бирлари тўғрисида кўп нарсаларни билади. Бунинг устига, сотувчилар ҳар бир харидорга имкон қадар кўпроқ сотиш ҳаракатида бўлишади. Устоз жим қолди, шогирдига тикилди. У ўйлаб туриб, оёғи остига қараб деди: — Тўшундим, устоз, айнан шу ерда ишлаш қийинроқ экан.

Устоз қўлини юқорига қараб силкитди ва жавоб берди: — Ҳеч нимани тушунмабсан? Ҳамма жойнинг ўз қийинчилиги бор! Кейин, шогирд гапида давом этиб, устозидан сўради: — Устоз, фирмага янги келган ишчига қандай муносабатда бўлиш керак? – Яхши савол, деди устоз. – Сен қўл остингдаги ёлланма ишчини назарда тутяпсанми ёки раҳбарними? – Қўл остимда ишлайдиган ишчини, — жавоб берди шогирд. – Лекин раҳбар ҳақида ҳам билиш қизиқарли. – Янги ишчи, — кулди устоз, — оилангдаги янги аъзо кабидир. Ахир янги туғилган меҳмондан дастурхон атрофида ўзини маданиятли тутишини сўрамайсанку. – Тўғри.

– Янги ишчи билан ҳам худди шундай, — давом этди устоз. – Янги қоида ва тартибларга кўникиши учун нафақат вақт, балки уларга амал қилишни ўрганишига ҳам ёрдам бериш зарур. – Агар бошлиқ янги бўлсачи? – сўради шогирд. – Фарқи нима? – хитоб қилди устоз. – Бу донолик, — секингина пичирлади шогирд. Шогирд кейин ундан сўради: Устоз, айтингчи, сотувчилик учун қайси ёш маъқул? Устоз бу саволга шундай жавоб берди: — Одамнинг ёшлигида кучи кўп бўлади, унинг учун ҳамма нарса қизиқ ва нотаниш. Бундай ташқари, у ўқигиси келади ва бунинг уддасидан чиқади. Ёшлик, албатта сотувчилик учун жуда мақбул ёш. Ўрта ёшда инсонда тажриба бўлади. У нима қилиш кераклигини билибгина қолмай, балки олган билимларидан фойдаланади, илгари шунга ўхшаш вазиятларда қандай йўл тутганини ва қандай натижа чиққанини эслайди. Етуклик – сотувчи учун энг мақбул ёшдир. Устознинг бошқа гап айтмаслигини сезган шогирд яна савол берди: Устоз, кексаликчи? – Кексалик? – жилмайди устоз, — кексалик бу сотувчи учун мос келмайдиган ёш, деб жавоб берди устоз.

Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top