Ассалому алайкум қадронлар. Сизлар билан яна учршиш бизга шодлик келтиради. Биз худовандниг яратилган инсонлари Худовандга жуда ҳам катта шодлик келтиришимиз мумкин. тонгингизни Худовандни ҳаётингизга кришитиш билан бошладингизми? Ҳар тонг Худовандни излаш, Уни чақириш ва ҳар кунги ҳаётимиз учун Унинг мададини сўраш бизни Унга яқинлаштиради. Шу вақт давомида биз чиндан ўзимизнинг кимлигимизни ва Худованднинг шахсини яхшироқ тушунгандек бўламиз. Муқаддас Калони ўқир эканмиз, Худованднинг ўз халқи билан муносабатини кўрамиз. У ўз халқига жуда кўп йўл-йўриқлар берган. У қанча қонунлар ва кўрсатмалар бермасин, ҳаммаси халқнинг фойдаси ва зиёнсиз ҳаёт кечириши учун эди. Келинг бугун Худованд саҳрода халқига қандай кўрсатмалар берганини кўриб чиқамиз.
Қонунлар китобида Худованд Ўз халқига шудай дейди: «Аввалги вақтлардан сўранг, Худованд еру-осмонни яратганидан буён сизга қилинган ишлар қилинганмикан? Ҳеч кимса шундай ишлар ҳақида эшитганмикан? Сизгача яшаб ўтган бирор киши Худонинг овозини худди сиз олов ичида эшитганингиздай эшитганмикан? Бирор бир Худо бошқа бир халқ ичидан ўз халқини синовлар, мўъжизалар билан ажратиб олганмикан? У ўз халқини мўъжизали аломатлар, ажойиботлар, жанг ва ўз қудратли қўли билан олиб чиқиб кетганмикан? Бу нарсалар Эгагиз Худованд эканлигини билишингиз учун сизга кўрсатилади. Ундан бошқа ҳеч бир Худо йўқ. У осмондан ўз овозини сизларга эшиттириб сизларни тарбияламоқчи.
Ерда У Ўзининг қудратли оловини кўрсатди ва сиз Унинг овозини эшитдингизлар. Чунки У сизнинг ота-боболарингизни севган ва уларнинг авлодларини Ўз халқи сифатида танлади. Сизларга ваъда қилинган ерни бериш учун олдингиздан бошқа халқларни қувиб чиқармоқчи ва ўша ерни сизларга мерос қилиб бермоқчи.» кўриб турганингиздек, Худованд жуда кўп усуллар билан ўз халқига ўзининг уларнинг эгаси Худованди эканлигини кўрсатган. Халқ саҳрода яшаган бўлса-да, Худовад улар билан бирга эди. Худованд ҳеч қачон уларни ташлаб қўймаган. Доимо турли мўъжизалар аломатлар билан уларнинг ёнида бўлган. Чиндан ҳам еру осмон бино бўлибдики, ҳеч бир халқ Худонинг овозини осмондан, олов ичидан эшитмаган.
Буларнинг бари халқ саросимга тушмаслиги, Худованд айтганларини бажариб, ваъда қилинган ерга етиб бориши учун ва энг муҳими улар ишонган ва сажда қилаётган Худованд Еру-осмон ҳукмдори, тирик ва барҳаёт, қудратли ва марҳаматли Худо эканлигини кўрсатиш учун эди. Юқорида айтилган ҳақиқатлар бугун ҳам ўзгармаган. Худованд бугун ҳам Ўз халқига шундай меҳрибон ва ғамхўр. Худованд исроил халқининг ота-боболарининг итоткорлиги, имони туфайли ўша халқни танлади. Бизнинг Худовандга бўлган ишончимиз ёки ишончсизлигимиз фарзандларимиз келажаги ва тақдирига таъсир қилар экан. Шуни билган ҳолда биз фарзандларимизга қандай мерос қолдирамиз, бу ҳақида бугуноқ ўйлаб кўриб, Худованд билан муносабатимизни тўғрилашимиз лозим. Саҳрода бўлсак ҳам Худовандни қидирсак, У бизга Ўзини намоён қилади.