2:55

Унга маъқул тарздаги ибодат

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Худойимиз, бизнинг севикли Осмондаги Отамиз ибодатларга жавоб берадими? Албатта! «Ибодатни Эшитгувчи» миллионлаб инсонларнинг самимий ибодатларига жавоб бериши шубҳасиз. (Забур 65:2) Худо ибодатларимизга турли йўллар билан жавоб бериши мумкин. Нега Худо фаришталари ва хизматчилари орқали жавоб беради, деб айта оламиз? Тангри Худо ибодатларга фаришталари ва Ўз хизматчилари орқали жавоб беради. Буни Муқаддас Каломда кўп кўришимиз мумкин. (Ибронийларга 1:13, 14) Худодан Муқаддас Китобни яхшироқ тушунишни сўраб ибодат қилган ва кейинчалик Худонинг хизматчилари билан танишган анчагина одамлар бор. Бундай одамларнинг мисоллари Шоҳлик фаолиятида фаришталар иштирок этаётганини кўрсак бўлади. (Ваҳий 14:6)

Ёрдамга муҳтож бўлганимизда ибодатларимизга жавобан Худо бирор хизматчисини бизга кўмак беришга ундаши мумкин. (Ҳикматлар 12:25; Ёқуб 2:16)

Боз устига, Худо хизматчиларининг ибодатларига муқаддас руҳи ва Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб орқали жавоб беради. Қийинчиликларни енгишга ёрдам беришини сўраганимизда Худо бизга Ўз руҳи орқали йўл-йўриқ ва куч-қудрат ато этиши мумкин. (2 Коринфликларга 4:7) Одатда йўл-йўриқ сўраб қилган ибодатга жавобни Муқаддас Китобдан топамиз, Худо принциплари орқали доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашади. Керакли оятларни шахсий тадқиқ пайтида Муқаддас Каломни ўқиганимизда топсак бўлади. Шунингдек, Худонинг Каломига асосланган маслаҳатларни жамоат учрашувларида ёки у ердаги ғамхўр оқсоқоллар билан суҳбатлашганда эшитишимиз мумкин. (Галатияликларга 6:1)

Худо ибодатларимизга жавоб бермаётгандай туюлса, бу Унинг ожизлигидан далолат бермайди. Аксинча, Худо ибодатларимизга Ўз иродасига мувофиқ ва керакли вақтда жавоб беришини ёдда тутишимиз лозим. Чунки У нимага муҳтож эканимизни ва бизга қандай ёрдам бериш кераклигини ўзимиздан кўра яхшироқ билади. Кўпинча Худо сўраб, излаб ва тақиллатиб туришимизга йўл қўяди. (Луқо 11:5–10) Шу тарзда, сўраётган нарсамиз муҳимлигини кўрсатиб, самимий имонимизни намоён этамиз. Баъзида Худо ибодатларимизга жавоб берганини пайқамаслигимиз мумкин.

Масалан, қандайдир қийинчилигимиз борасида сўраганимизда Худо бизни ундан халос қилмас, лекин уни енгишимиз учун куч беради. (Филиппиликларга 4:13) Парвардигори Олам Унга маъқул тарзда ибодат қилаётганларга яқин эканидан нақадар миннатдормиз! (Забур 145:18 ни ўқинг.) Келинг, мунтазам ибодат қилиб бу шарафни қадрлайлик. Шундай қилиб, ибодатларни Эшитгувчи Худо билан янада яқин бўлайлик.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top