3:15

Ибодатга жавоб йўллари

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Китобдаги баъзи қаҳрамонларнинг ибодатлари чиндан ҳам мўъжизавий тарзда ижобат бўлган (4 Шоҳлар 20:1–7). Лекин қадимда ҳам бу оддий ҳол бўлмаган. Баъзи художўй одамларга Худо уларнинг илтижоларига жавоб бермаётгандек туюлганда, улар хавотирланишган. Масалан, ҳазрати Довуд ҳам Худодан шундай деб сўраган: «Эй Эгам, қачонгача мени унутасан? Мени тоабад унутасанми?» (Забур 12:2). Аммо кейин Тангри Худо унга неча марта ёрдамга келганини эслаб, шоҳ Довуд Худога бўлган имонини мустаҳкамлаган. Ўша ибодатнинг ўзида у: «Мен умид боғлайман содиқ севгингга»,— деб айтган.

Бугунги кундаги Худонинг хизматчилари ҳам ҳазрати Довуд каби тоат-ибодат қилишса, илтижолари ижобат бўлиши турган гап (Римликларга 12:12). Ғамхўр ота-оналар яхши ният ила фарзандларига сўраган нарсасини ҳар доим ҳам улар сўраган вақтда олиб беришмайди. Шунга ўхшаб, Худо ҳам илтижоларимизга биз ўйлаган тарзда ва биз истаган вақтда жавоб бермаслиги ҳам мумкин. Аммо Яратувчимиз ғамхўр ота каби зарурий эҳтиёжларимизни инобатга олган ҳолда ўринли пайтда ва ўринли тарзда жавоб беради. Анчадан бери ҳал қилинмаётган муаммомизнинг ечимини топиш учун ёрдам сўраб ибодат қилсак-чи? Агар мўъжизавий тарзда жавоб олмасак, демак Худо илтижоимизга умуман жавоб бермайди, деб хулоса қилишимиз керакми? Аксинча, бизга кўринмайдиган қайси йўллар орқали Худо бизни қўллаб-қувватлаганини кўриб чиқсак яхши бўларди.

Масалан, ғамхўр дўстингиз керакли пайтда сизга ёрдам бериш учун қўлидан келганини қилди дейлик (Ҳикматлар 17:17). Ўша дўстингизни сизга Худонинг Ўзи ёрдамга юборган бўлиши мумкин-ку?! Шунингдек, Худо илтижога Муқаддас Китоб орқали ҳам жавоб бериши мумкин. Ундан биз пайдо бўлган муаммони ечиш учун керак бўлган фаҳм-фаросатни топсак бўлади. Кўпинча шахсий муаммони йўқ қилишнинг ўрнига Худо Ўз бандаларига ўша муаммоси билан курашишга куч беради (2 Коринфликларга 4:7). Масалан, ҳазрати Исо васваса туфайли Худонинг исмига доғ тушишидан қўрқиб, бу синов уни четлаб ўтишини ёлвориб сўраган. Лекин Худо азизини қўллаб-қувватлаш учун фариштасини юборган (Луқо 22:42, 43). Шунга ўхшаб, Худо муҳтож бўлган пайтимизда бизга далда берувчи сўзларни айтиши учун ғамхўр дўстимиздан фойдаланиши ҳам мумкин (Ҳикматлар 12:25).

Худо бундай тарзда жавоб беришини баъзида сезмай қоламиз, шунинг учун, У ибодатларимизга қандай жавоб бераётганига диққатли бўлишимиз зарур. Муқаддас Китобга кўра, Парвардигор камтарин бандаларига «ўз вақтида» иноят кўрсатади (1 Бутрус 5:6). Шунинг учун, агар самимий илтижоларимизга жавоб кечикаётгандек туюлса, бу, Худо биз ҳақимизда қайғурмаётганини англатмайди. Аксинча, Парвардигоримиз кўп нарсани билгани сабабли бизга нима яхшироқ эканини инобатга олган ҳолда илтижоларимизга жавоб қайтаради.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top