Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Гўзаллик кимгадир Худованд томонидан берилади, кимдир эса уни ҳаёти давомида ўзи яратади. Айтишларига қараганда, машҳур эҳромлар маликаси Клеопатра биз тасаввур қилганимиздек гўзал ва ҳурлиқо бўлмаган экан. Бироқ тарихий манбааларга кўра у ўз гўзаллиги устида тинимсиз излангани ҳақида маълумотлар бор. Афсоналарга кўра Миср қироличаси Клеопатра терисининг ранги мармардек тиниқ ва мафтункор бўлиб, кишиларни лол қолдирар экан. Қизиқ, у бундай натижага қандай эришган экан? Афсоналарга ишонсак, қадимда аёллар сеҳр-жоду билан гўзалликка эришишган эмиш. Мантиқан келиб чиқиб, табиат инъомларидан фойдалнишга десак тўғри бўлади. Ундан ташқари Миср маликси Клеопатра ақлда ва маккораликда, жасорат ва тадбиркорликда ҳам тенгсиз бўлган.
Балки шу сифатлари учун ҳам кўпчилик уни севиб, ҳурмат қилгандир. Масалан, яна ўша афсоналарнинг ҳикоя қилишича, Клеопатра терини тиниқлаштириш учун дурдан фойдаланган экан. Яна маълумотларга кўра қиролича косметик малҳамлар тайёрлашда сут ва асалдан кенг фойдаланган. Негаки, сутнинг таркибиадги сут кислотаси терининг янгиланишига ёрдам беради. У териг чуқур сингиб ички қаватларини ҳам тозалайди. Асал эса тери учун фойдали бўлган фуруктоза ва глюкозага бой бўлиб, терига ижобий таъсир этади, ҳамда тозалайди. Унинг таркибида озиқлантирувчи ва текисловчи хусусиятга эга бўлган кўпгина минерал моддалар, шунингдек, витаминлар мавжуд. Бундан ташқари, асал таркибида вируслар, бактерия ва замбуруғларни ўлдирувчи фитокимёвий моддалар бўлганлиги учун яллиғланишга қаарши курашиш хусусиятига ҳам эга.
Шунинг учун бўлса керак, баъзида шифокорлар яраларга асалли боғламлар қўйишни тавсия этишади. Яна афсоналарга қайтадиган бўлсак, қиролича гўзаллигини сақлаб туриш учун сут билан асал қўшилган ванналар қабул қилар экан. Биз бундай исрофгарчиликка йўл қўёлмаймиз, аммо душ қабул қилгандан сўнг, асал қўшилган сут билан танамизга ва юзимизга ниқоб қилсак бўлади. Бу ҳам теримизнинг тетиклашишига ва озиқланишига ёрдам беради. Ассалли ванна тайёрлашнинг яна бир усули: бунинг учун ярим пиёла қуруқ сут, шунча асал ва иложи бўлса 2 чой қошиқ жожоба мойи керак бўлади. Бу масаллиқларни косада арлаштириб, илиқ сув тўлдирилган ваннага солинг. 20 дақиқали бундай шифобахш ванна терингизнинг барча фойдали моддаларга тўйинишини таъминлайди.
Бу муолажани ҳафтада бир марта олсангиз, икки ойдан сўнг терингизнинг ўзгаргалигини сезасиз. Сўлғин терига қарши қироличанинг яна бир сири бўлган экан. У 30гр асал 150 гр ёғсиз сут ва 2 ошқошиқ алоэ желесини косада яхшилаб аралаштирган. Кейин эса уни кунига икки марта эрталаб ва кечқурун пахта билан юзига суртган. Агар сиз ҳам шу малҳамдан юзингизга суртиб, 15 дақиқадан сўнг юзингизни гиёҳли дамлама билан чайсангиз, юзингиз ранги тиниқ, терингиз силлиқ бўлади. Гўзаллик, тадбирлилик ва яна бошқа аёлларга тегишли маълумотларга қизисангиз бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга маълумотлар уммонини очади. Кириб кўриб, ўзингиз амин бўлинг.