Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаворий Павлус шундай деган эди, “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди.” Гуноҳдан юз ўгириб Исо Масиҳда ўлганлар, Масиҳни Нажоткорим, деб билганлар Унда янги ижод бўлган. Шунинг учун 1 Коринфликларга 15:22 шундай дейди, “ Ахир, бу дунёга ўлим Одам Ато туфайли кириб келди, энди Исо Масиҳ орқали ҳамма тирилади. Яъни, агар улар Масиҳни Нажоткорим, деб ишонсалар шундай бўлади. Яна бир гуруҳ одамлар борки, уларнинг фикрича, одам ўлганидан кейин ҳеч қандай дўзах ҳам жаннат ҳам йўқ. Бўлди ҳаёт тугайди, тамом вассалом. Бу қанақаси? Ахир инсон учун бир марта ўлиш ва ўлимидан кейин Қудратли Худо томонидан муқаррар ҳукм қилиниш унинг тақдирида бор-ку!? Бу дунёда охират ҳақида турлича фикрлайдиган ва ҳаёт ҳақида турли назарияларни олға сурадиган одамлар кўп.
Narrator 2 Уларнинг ҳаммаси Исо Масиҳни ва итоаткор ҳаёт кечириш фикрини четлаб ўтишади. Ўзларининг гуноҳкор табиатга эга эканлигига ҳам аҳамият беришмайди. Инсон ўзидаги гуноҳкор табиатни ташқи тарафдан чиройли ва ёқимли қилишга ҳаракат қилади. Мен уни истайман, мен буни истайман, фарзандларим, уйим-жойим бўлишини истайман ва мен ундай қиламан, бундай қиламан, дейди. Буни Худо қилади. Худо муқаддас ва гуноҳдан нафратланадиган Худо. У Ўз фарзандлари учун энг яхшисини берадиган Худо. Аммо буларнинг ҳаммаси Исо Масиҳ, Унинг Ўғли орқали келади. Исо Масиҳ тирилганидек, Унга ишониб вафот этганлар ҳам тирилади. Чунки Масиҳга ишонмайдиган одам бу ҳақида мантиқан фикр қилмайди. Сиз ҳам улардан бири бўлсангиз, Исо Масиҳни рад этгандан кейин ҳам жаннатга тушишни ҳаёл қилаяпсизми? Уни ҳаётингизга киргизмай, Муқаддас Калом ҳақида гапиришса юзингизни тескари буриб, буларни рад этиб яна бир куни қандайдир қилиб жаннатга тушиб қоламан, деб ўйлаяпсизми?
Narrator 1 Жаннатда ўзингизни ноқулай ҳис қилмайсизми? Кўряпсизми, ҳақиқат шундаки, Жаннатга тушишнинг ягона йўли бу фақат Исо Масиҳ орқали. У шундай деган, “Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.” (Юҳанно 14:6) “Мен ва Отам бирмиз” (Юҳанно 10:30) Отам кимни Менинг олдимга олиб келса, Отам кимни берса ва ким Менинг номимни чақирса қутқарилади. Хочда сизнинг гуноҳларингиз учун тўлов тўлаган Исо Масиҳни рад этиш солиҳнинг иши эмас, бу шайтондан келган фикр. У сизнинг гуноҳларингиз учун тўлиқ тўлов тўлаган бўлса, бу сизнинг кечирилганингизни билдирмайди. Кечирилиш, янги табиатга эга бўлиш, Худонинг ҳаётингизда ишлаши имтиёзига эга бўлиш учун Унинг Ўғлини қабул қилишга тайёр бўлишингиз керак. Аммо атайлаб, билиб туриб Уни рад қилсангиз унда шу билан бирга кечирилишга бўлган эҳтиёжингизни, сизнинг гуноҳларингиз учун Гўлготада тўккан қонини рад этган бўласиз.
Narrator 2 Шунда сиз то Уни қабул қилишга қарор қилмагунингизча Худонинг кўз ўнгида мутлақо ва абадиятга йўқолган бўласиз. Ҳаётнинг мазмуни Исо Масиҳ. У бу борлиқнинг олий Хукмдори. У инсониятнинг ягона Қутқарувчиси. У бизнинг Раббимиз ва Устозимиз. Ҳамма нарсанинг бошқаруви Унинг қўлида. Биздаги ҳар қандай умид, ҳар қандай ишонч Исо Масиҳ шахсида жамланган. Сиз уни рад этиб, Унинг исмини оёқ ости қилиб, лаънатлаб, Ундан қочиб кетолмайсиз. Шунча ишларни қилиб, жамоатдан нафратланиб, Масиҳийларни таъқиб қилиб, муқаддас ва солиҳ бўлган ҳар қандай нарсани йўқ қилиб кейин жаннатга тушаман, деб ўйламанг. Шундай деб ўйласангиз адашасиз. Аммо шунча ишларни қилганингиздан кейин ҳам кечирилишингиз мумкинми? Ҳа. Сиз Исо Масиҳнинг олдига келиб, гуноҳларингиз учун тавба қилганингизда кечириласиз.