MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худони таниб билгач, биздан Унинг йўлида имон билан юриш талаб этилади. Худо билан тўғри муносабат қилиш учун мутлақо муҳим бўлган икки нарса бор. Улардан бири энг аввало Худонинг мавжудлигига ишониш. Иккичидан, Худо ҳар доим қиламан деган ишини қилишига ишониш. Шу икки нарсага ишонмай туриб, нажот ҳам топиб бўлмайди марҳамат ҳам. Ибронийлар китоби муаллифи бу ҳақида шундай деган: “Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак.” Ёки У албатта айтганини бажаришига ишонишимиз керак. Масиҳийча ҳаётнинг асосий пойдевори бўлган ҳақиқати бу имон. Шу орқали биз Худо билан муносабат қиламиз. Шу билан Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан муносабат қиламиз.

Narrator 2 Бироқ шу нарса ҳаётимизнинг бошқалар тушунишга қийналадиган ёки нотўғри тушунадиган қисми бўлса керак. Худога ишона оламанми? Худога ишонсамчи? Кўпинча ҳаётимиз шубҳаларга тўла бўлади. Келинг, 2 Коринфликлар 5 боб биринчи оятдан бошланадиган парчани тўлиқ кўриб чиқайлик. “Биламизки, биз макон қилган бу танамиз ер юзидаги бир кулбадайдир. Бу кулба хароб бўлганда, Худо самода бизга қўл билан қурилмаган мангу бир уй беради. Биз самовий масканимизга етишишни кутиб, бу ердаги кулбада, яъни танамизда оҳ чекиб юрибмиз. Худо бизга самовий тана беради, руҳимиз маскансиз қолмайди. Бу танамизда эканмиз, худди оғир юк остида қолгандек оҳ–нола чекамиз. Ўлишни хоҳламаганимиз учун оҳ–нола қиламиз. Самовий тана дарҳол бу моддий тананинг ўрнини олишини истаймиз. Ахир, ўшанда мангу тана фоний тананинг ўрнини эгаллайди.

Narrator 1 Худо бизни мана шу мақсад учун яратган ва бунга кафил сифатида бизга Муқаддас Руҳни ато қилган. Биз бу танада бўлганимизда самовий масканимиздан ва Эгамиздан узоқда эканлигимизни билсак ҳам ишончимиз барқарор. Ахир, биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, балки имонимизга таяниб ҳаёт кечирамиз. Ҳа, ишончимиз барқарор, шунинг учун бу таналаримизни ташлаб, Эгамиз билан бирга самода маскан қилишни афзал кўрамиз.” Ҳаворий Павлуснинг айтишича, кун келиб бу таналаримиз кўмилади. Раббимиз ваъда қилган ва Ўзи тирилганида намойиш қилган янги тирилган танага эга бўламиз. Яна ҳаворийнинг айтишича, бизда имон билан яшаш ва имон билан юриш имтиёзимиз бор. Шунинг учун биз ўлимдан ҳавотир олмаймиз. Ўлимдан қўрқмаймиз. Бу танамизга нима бўлар экан, деб ҳавотир олмаймиз. Бизга тириладиган тана ва жаннатдан уй ваъда қилинган.

Narrator 2 Шунинг учун ҳам биз кўринадиган нарсаларга қараб ёки ҳис – туйғуларга қараб яшамаймиз. Бошқа одамларнинг фикрига қараб ҳам яшамаймиз. Ўз ақлимизга суяниб ҳам яшамаймиз. Биз шунчаки имон билан яшаймиз. Ҳаммамиз имон билан юришни ўрганишимиз Худонинг режасида бор ва Унинг мақсади ҳам шу. Худони энг кўп мамнун қиладиган нарса бу бизнинг Унга ишонишимиздир. Биз муҳтож бўлган нарсаларда Унга ишонинг. Қийин дамларда, муаммони ҳал қилиш имконсиздек туюлганда Унга ишонинг. Олдингизда турган нарсалар беҳуда ва умидсиздек кўринганда Унга ишонинг. Биз Унга ишонамиз. Агар Забур китобини ўқисангиз, унда Худога ишонганларни Худо баракалаши ҳақида жуда кўп марта ёзилгани ҳайратланарли. Худо Унга ишонганлар орқали шарафланади. Балки бошимиздан кечирган ва кечираётган оғир дамлар айнан Унга ишончимизни шакллантириш учун бўлаётгандир?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top