Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонли ҳаётида у ўрганиши керак ва муҳим бўлган нарса бу Худога бутунлай ўзини топшириб, имон билан ҳаёт кечиришдир. Агар сиздан, “Ҳаётингиз суратини тасвирлаб беринг”, деб сўрасам, сиз имон билан юраётган одамнинг ҳаёти суратини тасвирлайсизми ёки бошқа сурат чиқадими? Эҳтимол, бу саволга сиз имон ҳақидаги фикрингизга асосланиб, “Албатта”, деб жавоб берарсиз. Аммо шундай бўлса ҳам имон ва имон билан юриш қандай бўлишини бугун биз билан бирга диққат билан тинглаб билиб олинг. Муқаддас Китоб буни қандай тушунтиришини оддийроқ ва соддароқ қилиб тасвирлаб беришга ҳаракат қиламиз, чунки уни билиб олишимиз жуда муҳим. Юнон тилида ёзилган Янги Аҳд китобида “имон” деган сўзни тасвирлаш учун иккита сўз ишлатилган. Бири от сўз туркумига киради бошқаси эса феъл сўз туркумига киради. Улар “pistis» ва «pistio”, деб айтилади.
Narrator 2 Улар бирор ким айтган нарсага ишониш, деган маънони беради. Яъни, агар кимдир бирор бир гапни айтса, сиз унинг ўша гапига ишонасиз, ўша гапнинг тўғрилигига ишончингиз комил. Аммо иккинчи сўз биринчисидан ҳам кўпроқ ва чуқурроқ маънога эга. Буниси энди кимдир айтган нарсага шунчаки ишониш эмас, бунда сиз кимнингдир айтганига ёки унинг ўзига ишониб, ўзингизни тўлиқ унга ишониб топширасиз. Бу икки сўз орасида фарқ бор. Масалан, Муқаддас Каломда Исо Масиҳнинг юзбоши билан суҳбатлашгани ҳақидаги парча бор. Юзбоши Унинг олдига келиб, “Менинг ҳизматкорим уйда касал бўлиб ётибди. Менга ёрдамингиз керак”, дейди. Исо Масиҳ эса, “Мен бориб уни тузатаман”, деганида юзбоши нима дейди? “Йўқ, боришингиз шарт эмас. Сиз шу ердан туриб айтсангиз бўлди.” У сиз шуни айтинг ва менинг ишонишим учун шунинг ўзи етарли, дейди.
Narrator 1 Исо Масиҳ хизматини бошлаганидан бери, “Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди, хушҳабарга ишонинглар”, деб айтиб юрган. Бу ишонч шунчаки хушҳабарнинг борлигига ишониш эмас, унга ўзингизни бағишлашдир. Ёки, ҳаворий Павлус Филлипидаги зиндонда бўлганида ер қимирлаб, дарвозалар очилиб кетганини эсланг. Кейин эса Павлус Филлипилик зиндонбонга гапирганида у, “Нажот топишим учун нима қилишим керак?”, деб сўраган. Ҳаворий Павлус унга, “Раббимиз Исо Масиҳга ишон, шунда ўзинг ва хонадон аҳлинг нажот топасизлар”, деди. У “Исо Масиҳнинг борлигига ишонсанг бўлди”, дегани йўқ. У “Исо Масиҳга ишон ва ўзингни унга бағишла”, деди. Демак, биз ишониш сўзи қандай маъно англатиши ҳақида ўйлайдиган бўлсак, бу шунчаки бир нарсага ишониш эмас. Янги Аҳдда айтилган ишонч бу Худонинг Каломига ишониш, унинг ҳақиқатлигига ва тўғрилигига имон келтириш ва ўзимизни унга бағишлашдир.
Narrator 2 Нега Каломда , “Ҳар доим дадил бўлинглар”, дейилган? Чунки, биз имон билан юраяпмиз. Яъни биз ҳақиқатга ишонамиз ва бир одамга имон келтирганмиз. Шунинг учун ҳам ҳаётда қандай вазиятлар бўлмасин, уларга тик қараб, имон билан юра оламиз. Дадил бўламиз ва ҳаётимизда нима содир бўлмасин, Худованд кўриб турганига ишонч ҳосил қиламиз. Биз эса имон деган сўзнинг маъносини ўйлаганимизда “ишонч” деган сўз ҳаёлимизга келади. Бу сўзни ишлатиш ҳозир урф бўлиб қолди. Кўпгина одамлар, “ишонаман”, деган сўзни ҳар бир гапида осонгига ишлатаяпти. “Эътиқод қилиш” сўзи энг яхши сўз бўлса керак. Яъни, мен бирор нимага эътиқод қиламан ва ўзимни ҳам ишониб топшираман. “Ишонч” ёки “эътиқод қилиш” сўзлари ҳаракатни билдирадиган сўзлар. Демак, сиз ишонганингизда албатта шунга кўра иш кўришингиз ва ҳаракатларингиз ҳам шунга мос келадиган бўлиши керак.