3:48

Дунёвий ишонч

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз Худо билан юришда ишончнинг муҳимлиги ҳақида айтар эканмиз, унинг оддий дунёвий ишончдан фарқини ҳам аниқлаб олишимиз керак. Одамлар “Ишонаман…”, деган сўзни жуда кўп ишлатади. Улар бу сўзни ўз фикридан келиб чиққан ҳолда ишлатадилар. “Мен эртага уйғонишимга ишонаман. Мен эртага у ёки бу одам билан кўришишимга ишонаман”, деган турли гапларни гапирадилар. Ҳамма ишониш ҳақида гапиради. Ишонаман, дейди. Агар уларнинг гап-сўзларини эшитсангиз, улар ғалати нарсаларга ишониши ҳақида гапирадилар. Сабаби кўпинча одамлар кўп нарсаларга танқидий муносабатда бўлиб, жуда кўп савол беришади. “Бу ҳақиқатми? Бу нарса ўйлаб кўришга арзийдими?” Агар эшитганлари ўзлари ишонган ва ишонишни истаган нарсага тўғри келмаса, Худони рад этиб, У ҳақида эшитишни ҳам истамайдилар.

Narrator 2 Чунки бундай одамлар ўзларига ёқадиган нарсаларга ишонади ва бунинг учун уларга Худо ҳам керак эмас. Аммо ҳақиқат шундаки, мўрт, енгил, булутли ва хира ишонч Худонинг Каломига асосланмаган, чунки сизларга айтиб қўяй, бир куни келиб ҳаммаси барбод бўладиган бўлса ўша одам ўлимга юз тутади ва у ишонган нарсаларнинг ҳаммаси тўсатдан кўз олдиларида парланиб ғойиб бўлади. Мен ўзимнинг охирги нафасимни олганимда нима бўлади? Ўлсам нима бўлади? Мен тириклигимда ҳамма яхши ҳис-туйғуларни ҳис қилдим, кўрган нарсаларимга ишониб яшадим, ўзимни яхши ҳис қилдим ва ўзим истаганимдек яшадим. Аммо ўладиган бўлсам нима бўлади? Мен уларнинг Муқаддас Калом, Худо ва Исо Масиҳ ҳақида гапирганларини эшитганман. Шу ҳақида ўйлаб қоламан. Аммо жуда кеч! Дўстим, энди жуда кеч! Сиз энди Исо Масиҳсиз ўлиб кетасиз.

Narrator 1 Сиз ишонадиган нарсангиз моҳиятга асосланган, абадий қийматга эгами, шунга ишонч ҳосил қилинг, акс ҳолда охирингиз вой бўлади. Биламан, имонсиз одам бу нарсалар ҳақида эшитишни истамайди, буни тушунаман. Аммо мен сизга ҳақиқатни айтаяпман. Мен Хушҳабар ҳақида нималарни айтган бўлсам, шу асосида яшайман ва ўламан. Масала сизнинг ишониш ёки ишонмаслигингизда эмас, нимага ишонишингизда. Нимага имон келтиргансиз? Нимага ишонасиз? Нимага ўзингизни бағишлагансиз? Мен бир нарсага ишонаман, деган фикрнинг ўзи етарли эмас. Диққат қилинг, асосий калит бу ишонч тизими… Мен кимга ёки нимага ишонаман? Шунинг учун ҳам руҳий муносабат қилиш масаласига келганида ишончимнинг қонуний эгаси шу. Мен Ўз Ўғли Исо Масиҳни тирилтирган, ҳаёт берувчи Худога ишонишим шарт. Агар келажагим ёки бугунимни ҳал қиладиган нарсадан бошқа нарсага ишонсам, бу нарса бир куни келиб ғойиб бўлади.

Narrator 2 Энг сўнгги савол. Ишонган нарсам билан яшашга ва ўлишга тайёрманми? Кўпикли, енгил, ноаниқ, пуч ва бўш нарсаларга ишониш ўлаётганингизда сизга ёрдам бермайди. Шунинг учун ҳам ҳаворий Павлус янги танага эга бўламиз, дейди. Биз ўлимдан қўрқмаймиз чунки биз имон билан яшаймиз. Биз кўринадиган нарсаларга ёки ақлга ёки ҳис туйғуларга қараб яшамаймиз. Бугунги кунда жуда кўп одамлар имон билан эмас кўринадиган нарсаларга ва ҳис-туйғуларга ва мулоҳазаларга қараб яшаяпти. Мен бу нарсани қилмайман ва бу нарсани қилишни маъқул кўраман, дейишади. Кўпинча шундай пайтларда Худо уларнинг ҳаётидаги муҳим нарсалар рўйхатига кирмайди. Ҳатто кирган тақдирида ҳам, фақат Ундан бирор нима ундириш учун, яъни “Худо сен менга бу ва бу ишларимда ёрдам бер”, дейиш учун киритишади. Дунёвий ишонч мана шундай бўлади. Бундай ишончли одамлар, ўз истакларини Худонинг иродасидан устун қўядилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top