3:52

Имонда ўсиш 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонда ўсишни туғилиб, катта бўлаётган ва кейин юришни ўрганаётган болакайга ўхшатсак бўлади. Туғилганимиздан кейин кимдир бизга қараган, боққан ва юришни ўргангунимизча кимдир бизни кўтариб юрган. Кейин эса қўлларимиздан ушлаб юриш қандай бўлишини кўрсатган. Шундайми? Энди юришни ўрганган пайтларингизни сизга гапириб беришмаганми? Сиз ўзингиз туриб, бир қадам ташлагансиз, кейин йиқилгансиз.Кейин эса йиқилишингиздан олдин икки қадам қўйгансиз. Кейинги ишингиз, хонани бу бошидан у бошига онангиз ёки отангизнинг олдига бориш бўлган. Шу куни ота-онангиз учун ажойиб кун бўлган. Энди сиз юраяпсиз. Шундай қилиб ўзингиз юришни бошладингиз, йиқилдингиз, тиззаларингиз шилинди, қўлингизни кесиб олдингиз, юзингиз билан тушдингиз. Буларнинг ҳаммаси ўсишнинг бир қисми эканини билиб олдингиз.

Narrator 2 Хўш, ўсиш нимадан иборат экан? Юришдан, йиқилишдан, юриб яна йиқилишдан. Турасиз, йиқиласиз, югурасиз, яна йиқиласиз то югурганда ҳам йиқилмайдиган бўлгунча йиқилаверасиз. Кейин нима бўлади? Ўсасиз. Бу ўсиш жараёни эди. Худо билан юрганимизда қандай ўсамиз? Мана бундай бўлади. Сиз қутқариласиз кейин эса Раббингизга ишонасиз. Кейин эса ҳаётингизда Худодан сўрайдиган нарсангиз пайдо бўлади. Уни Худодан сўрайсиз. “Худованд Сен айтгансан, “Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади.” Худойим, Сендан шуни сўрайман. Шу учун Сенга Исо Масиҳ номи билан раҳмат. Сиз сўрагандай бўлмади. Нима бўлди? Энг аввало бу Худонинг иродасими йўқми, сўрамадингиз. Бу сизнинг биринчи ҳатоингиз эди. Ҳаммамиз ҳато қиламиз.

Narrator 1 Ҳаммамиз ҳам сўраётган нарсамиз Худонинг иродасими йўқми, аниқлаштирмай туриб сўраганмиз. Яна шундай нарсалар борки, бунда Худонинг иродасини билиш қийин. Кейин нима бўлади? Шу сафар ишни расво қиламиз. Кейин яна Худонинг олдига илтимос билан келасиз. Ҳаётингизда нимадир бўлган, қаергадир бормоқчисиз ва сизга қанчадир пул керак. Худо сизга шу пулни етказади. Худога шукур! Худо ҳамду-санолар бўлсин! Нима бўлганини биласизми? Худо имонингизни мустаҳкамлади. Шундай қилиб оз-оздан Унга ишонасиз кейин эса У қандай ишлашини, нима қилишини ва сизнинг ибодатларингизга жавоб бераётганини кузатасиз ҳамда ўзингизни ҳам шу ҳолат ичида кўрасиз. Кўпчилик Худодан оладиган нарсасини олиб ўз йўлига кетади. Агар имонда юришни ўргансам, тўхтаб ўз-ўзимдан сўрашим керак: “Нима бўлди? Мен нима қилдим? Мен Худодан аслида нима сўрадим? Худо қандай ишлади?”

Narrator 2 Агар мен Худонинг йўлларини ва Худонинг кимлигини тушунмасам ҳеч қачон имонда юришни ўрганмайман. Демак, йиқилиш ва муваффақиятсизликка учраш ва кейин ўрнидан туриш имонда юришнинг бир қисми. Бу жараён. Имонда бир неча йиллар юрганингиздан кейин, нарсалар сизни ташвишга солмай қўяди. Сизни вақтинчалик ҳавотирга соладиган нарсалар бўлади. Баъзан сизни бироз қўрқувга соладиган нарсалар келар. Кейин ўзингизни йиғиштириб олиб, Худога ибодат қиласиз, “Худойим ҳаётимда яна шундай муваффақиятсизликни кўтара олмайман. Кучим етмайди. Шунча йиллардан буён Сен ҳаётимдаги шу нарсаларни бошқариб келаяпсан, Сен бошқара оласан”. Кейин эса ўз-ўзингизга савол берасиз, “Худо катта муаммоларни ҳал қила олмайдими?” Муқаддас Каломда, “Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради”, деб ёзилмаганми? У қондиролмайдиган эҳтиёжингиз борми? Йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top