Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Одатда кўпчилигимиз бирор бир дардга дучор бўлиб, касаллик авж олгандан кейингина шифокорга мурожаат қилламиз. Агар киши ўзига ва яқинларининг аҳволига жиддий назар ташлаб турса, соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни бошланишидаёқ сезса бўлади. Вақти вақти билан тери, кўз ва тирноқларни текшириб туринг. Ҳар куни кўзгуга қараб тилингизга разм солинг. Ўзингизга дастлабки ташхисни аввало соч ва терининг умумий ҳолатига қараб туриб сезишингиз мумкин. Жуда ҳам силлиқ, яъни ипакдек майин тери кишид рематизм ва подаграга мойиллик борлигидан далолат беради.Шунингдек, буйрак ва қовуқ касалликларини ҳа эътиборга олиш лозим. Терингиз бирданига совуқ ва нам бўлиб қолса, ва доим шундай ҳолатда юрсангиз, дарҳол жигарни тиббий текширувдан ўтказиш лозим.
Терида осилиб турган ҳолларнинг пайдо бўлиши ичаклар ва бошқа ички аъзоларда полиплар борлигидан дарак беради. Тери ва оғиздан нохуш ҳид келса, эътиборсиз бўлманг. Бунда овқат ҳазм қилиш йўлини текширтириш ва стоматолог кўригига бориш лозим. Сочлар синувчан бўлиб қолган бўлса, демак, ичаклар фаолиятида муаммо пайдо бўлган. Агар улар тўкилаётган бўлса, табиий озуқалар етишмаётган бўлади. Бундан ташқари, одамнинг хати ҳам унинг саломатлиги ҳақида сўзлар экан. Ëзув олдингисига нисбатан кескин ва сезиларли даражада ўзгарганини сезсангиз, бу ҳолатни диққатсиз қолдирманг. Жигара оғирлик ошганини тепага эмаклаб кетаётган ёзувдан билиб олиш мумкин. Аксинча, яъни ёзув пастга қараб кетса, ошқозон қўшимча эътиборга муҳтож.
Ëзув чоғида ҳарфларнинг ўзгариши ва тебранаётгани овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятининг бузилишини англатади. Агарда ҳарфларнинг баъзи қисмлари қаторнинг пастки қисмига тушиб, чап томонга бўй чўзса, қовуқ ва буйракда ортиқча оғирлик борлилгидан далолатдир. Киши ўз кучини ҳуда – беҳудага сарфлашни бошласа, унинг ёзуви ортиқча катталашиб кетади. Ингичка ёзув кишининг ҳаётий тонуси пасайганидан ва у дам олишга, куч тўплашга эҳтиёж сезаётганидан сўзлайди. Одам ҳаддан ташқари зўриққанда ёзувидаги ҳарфлар жуда катталашиб кетади. Ëзувда қандайдир ўзгаришлар, масалан, ҳарфлар бир бирининг устига чиқиб кетса, ёки бирданига қайрилса, бу ҳолат асаб бузилиши содир бўлганидандир. Депрессия ва кишининг кайфияти тушган ҳолатларда ҳарфлар қисмлари қисқаришни бошлайди.
Одам овози ҳам касалликларни аниқлашда катта ёрдам беради. Қон босими кўтарилганда, гиперфаолликда одамнинг овози кучаяди, гаплари эса қаттиқ урғу билан бир-бирига нотекис ҳолда чиқади. Кўнгил айниши ва мигренда эса аксинча, киши секин гапиришни бошлайди. Ойнага қараганингизда кўз ва кўз атрофини ҳам яхшилаб кузатинг. Кўз остида шиш пайдо бўлганини, кўз атрофи терисининг ранги ўзгарганини сезсангиз ёки сизни кўз ёшлари безовта қилса, зудлик билан назоратдан ўтиш учун шифокор қабулига югуринг. Киртайган кўзлар ва улар атрофининг тўқ жигарранг тусга кириши қон айланиш аъзолари ва лимфа тугунлари тизими касалликлари белгиларидир. Хуллас, тез-тез ўзингиз ва оила аъзоларингизга диққат қилинг, шунда касалликларнинг олдини олган бўласиз.