3:46

Худо билан муносабатимиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо ҳақида биламан, аммо У билан ишим йўқ, дейдиганлар орамизда жуда кўп топилади. У – Худо, ҳаётимизнинг ибтидоси ва интихоси. Сиз У билан муносабат қиласизми, йўқми, У Ўз ишини қилаверади. Ҳар бир одам тўғридан тўғри Унга боғлиқ, чунки сизни Худо яратган ва сизни таъминлаяпти ва охиратда сизни ҳукм қилади. Ҳаётимизда кўп нарсалар ўзгаради, аммо У ўзгармай қолаверади. Яна бир муносабат борки бу бошқаларидан ажралиб туради. Ҳаммамиз мана шундай муносабат қиладиганлар тоифасига кирамиз. Бу биз имонлиларнинг Худо билан муносабати. Яъни, бу муносабатнинг бошқа муносабатлардан фарқи шундаки, Худо билан шундай муносабатдаги инсон Худога қарши гуноҳ қилганини англайди ва улар ўзларини ўзгартиришга қодир эмасликларини тан олади. Улар Худо Каломида ёзилган ҳақиқатга ишонадилар.

Narrator 2 Шу тариқа, гуноҳларини эътироф этган ва Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори деб қабул қилган, Унга ва Унинг хочдаги ўлими менинг гуноҳларимни тўлиқ тўлаган, деб ишонган ва буни қабул қилган ҳар бир одам Худонинг фарзанди бўлади. Мана шу нарса уларнинг ўрталаридаги муносабатни ажралиб турадиган, бошқача, махсус қилади. Чунки Худованд сизни Ўзининг фарзанди, деб қабул қилганида, нафақат сизнинг гуноҳларингизни кечиради, балки Муқаддас Каломда айтилганидек, сиз сотиб олинган ҳам бўласиз. Яъни Худо сиз учун тўлов тўлади ва Унинг Ўғлининг инъоми туфайли гуноҳларингиз кечирилди. Бу сиз оқландингиз, дегани. Исо Масиҳнинг сиз учун қилган қурбонлиги асосида сиз бундан буён бошқа гуноҳкор эмассиз, деб эълон қилиндингиз. Чунки У сизнинг гуноҳ тўловингизни тўлиқлигича тўлади. Ҳаётингизнинг қай даражада ва қанчалик гуноҳкор бўлманг, сиз Худо билан ярашгансиз.

Narrator 1 Сиз муқаддас қилиндингиз. Яъни – сиз Унга ўзингизнинг Нажоткорингиз деб ишонган онингиздан бошлаб, У сизни Ўзи учун ва ҳаётингизда Ўзининг мақсадини бажариш учун ажратиб олди. Сиз билан мен Худонинг фарзанди бўлдик, биз энди имон аҳлимиз. Унинг айитишича, У бизни Ўзининг шоҳлигига асраб олди. Каломда ёзилишича, Унинг Руҳи ичимизда яшаяпти. Бизга абадий ҳаёт совға қилиб берилган ва бизнинг уйимиз самода. Биз Худонинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Худо билан муносабатмизни махсус ва тўғридан тўғри муносабатдан бошқача қилишда давом этишимиз мумкин.

Ҳар бир имонлида Худо билан ажралиб турадиган муносабат бор. У Худо билан худди Худонинг фарзандидай муносабат қилади. Худди Худонинг Руҳи ичида яшаётган одам каби муносабат қилади. Худонинг Руҳи билан муҳрланган ва Қўзининг Ҳаёт Китобида исми ёзилган одамдай муносабат қилади.

Narrator 2 Шу нарса бизни бошқалардан ажратиб туради. Муносабатнинг яна бир тоифаси борки, буни биз узоқ муносабат категорияси деймиз. Бу тоифага кимлар киради? Бундай муносабат тоифасига кирадиганлар ҳам юқоридаги ўзига ҳос, ажралиб турадиган муносабат тоифасига кирган одамлардир. Улар ҳам Худонинг фарзандлари, аммо улар Худога ўзларининг Нажоткори деб ишониш билан бирга Уни қаердадир тепада, у билан эмас, юқорида деб билади. Уларда Худо билан бирлик ҳисси йўқ, чунки ҳақиқатни яхши тушуниб етмаганлар. Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат ҳаётларининг қаеридадир ётибди. Улар Муқаддас Руҳнинг қудратини, гуноҳдан устун келувчи ҳаёт кечириш кераклигини, ҳаётда солиҳ ва тўғри бўлиш кераклигини тушунмайдилар. Муқаддас Каломни кам ўқийдилар, фақат қийналганида, ҳаётларига оғриқ ва ташвишлар келганида ибодат қиладилар. Агар орамизда шундайлар бўлса, Худога яқинлашиш вақти келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top