3:36

Чанқоқлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Баъзилар ичидаги Худога бўлган чанқоқликни бошқа нарсалар билан адаштириб, унинг ўрнини ўша нарсалар билан тўлдирмоқчи бўладилар. Аммо қўллаган восита ёки амаллари ҳам бу бўшлиқни тўлдира олмайди. Шундай қилиб, улар ичидаги Худога бўлган кучли ва чуқур чанқоқларини моддий нарсалар ёки одамлар, лавозим, машҳурлик, бойлик ва яна бошқа нарсалар билан бостирмоқчи бўладилар. Буларнинг ҳеч бири сизни қониқтира олмайди. Чунки Худо сизни яратганида Ўзини сизга намоён қилишни, Ўз ҳаётини сизда акс эттиришни режа қилган. Иккинчидан, У билан яқин муносабатга киришишимизни истайди. Яқин муносабат бу – яқин бўлиш, бир бўлиш ва бирлашиш, деган маънони англатади. Шу ерда ҳақиқий яқин муносабат аслида қандай бўлишини билиб олишингиз керак. У қандай бўлади? Сабаби Худо буни хоҳлайди.

Narrator 2 Забур китобида ҳазрати Довуд – Қудратли Худога чанқоқ ва Уни қўмсаётганини айтади “Худога оч ва чанқоқ бўлиш нима дегани?”, деб сўрайсиз. Ҳаётингиз давомида биз айтмоқчи бўлган нарсани ривожлантирмасангиз, Худо сизни яратишдан асосий мақсадини кўрмай қоласиз. Ўйлаб кўринг, У сизни яратиши шарт эмасди. У ҳеч нарсага муҳтож эмас. У истаган нарсасини яратиши мумкин эди, аммо қаранг у бир копток шаклидаги тупроқни, юлдузлар туркумини, миллионлаб юлдузларни, чўққиларини қор қоплаган тоғларни, саҳроларни, чиройли дарахтларни, ўрмонларни, уммонларни, кўрфазларни, ирмоқларни ва яна бошқа жуда кўп ажойиб нарсаларни яратди. Буларнинг ҳаммасини яратди, аммо уларнинг ҳеч бирига сиз билан менга муносабат қилгандай муносабатда эмас. У буларнинг ҳаммасини яратди. У яратувчанлик қобилиятидан завқланади.

Narrator 1 Агар инсон бу ҳаётда яшасаю, аммо ҳеч қачон шундай муносабатни ривожлантирмаса, у ўз-ўзини алдаган ва бундай муносабатни ҳаммасидан кўра кўпроқ истаган Худони рад этган бўлади. У бизга Ўз муҳаббатини изҳор қилишни истайди. Бизга нисбатан чексиз ва шартсиз севгисини, раҳм-шавқати ва меҳрибонлигини кўрсатишни истайди. Бу нарсани У тоғларга, дарахтларга ёки ўрмонларга кўрсата олмайди. Буни У юлдузларга ҳам кўрсата олмайди. Бошқача қилиб айтганда, буларнинг ҳаммаси жонсиз нарсалар, биз эса яратилган тирик мавжудотмиз. У нима деганини эсланг. Азалда У – Ўз суратимизга кўра одамни яратамиз, деди. Бу билан У нимани назарда тутган? Бу ерда жисмоний нарса кўп бўлмаса керак, аммо Унинг Ўзи Руҳ бўлгани учун, Ўзининг суратида яратмоқчи бўлди. Шу нарса Худо ҳақида ажойиб бир ҳақиқатни гапиради.

Narrator 2 Мен эса уни севиб, унинг устига марҳаматимни, меҳримни ва қандай сифатларга эга бўлсам шуларнинг ҳаммасини ёғдираман, деди. Мана шу Худонинг мақсади эди. Яқин муносабат бу энг аввало руҳий яқин муносабат. Яъни у жисмоний яқинликдан ҳам чуқурроқ. Сиз билан бизнинг ичимизда Муқаддас Руҳ бўлгани учун, Худонинг Руҳи билан муносабат қилиш имтиёзига ва қудратига эгамиз. Сиз имонли бўлган пайтингизда Муқаддас Руҳ нима қилиш учун ҳаётингизга кириб келди? Ҳаётингизга йўл-йўриқ бериш учун, бошқариш учун ва бизга керакли ҳамма нарсаларда қувватлантириш ва яшашга куч бериш учун. Сиз билан мен ичимиздаги Тирик Худонинг Руҳига ўзимизни топширсак, У билан муносабат қилишни бошлаймиз, чунки У билан Руҳимиз бир. Нарсалар эса бундай қилолмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top