3:42

12 Ҳаворийнинг касблари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Муқаддас Каломни ўқисангиз, Исо Масиҳнинг шогирдлари турли касб эгалари ва жамиятнинг турли қатламларидан бўлганини билиб ҳайрон қоласиз. Уларнинг тенг ярмини балиқчилар ташкил этади. Жалила денгизи балиқчиларни кундалик овқат ва рўзғорга етгулик пул билан таъминлар эди. Эҳтимол шунинг учун ҳам Исо Масиҳнинг ўн икки шогирларидан 7 таси балиқчилар бўлган. Хушҳабарнинг нурини эшитган ва кўрганлардан энг биринчиси балиқчилар эди. Ўша кунларда балиқчилар кунининг энг кўп қисмини тўрларини ямаш билан ўтказар эдилар. Ҳаворий Идрис ҳам Исо Масиҳ уни чақирганида тўрини ямаб ўтирган бўлган. Унинг акаси Бутрус эса Исо Масиҳ қайиғига чиқиб халққа ваъз айтганини эшитган. Забадийнинг ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно нафақат балиқчи бўлишган, улар майда ишларни бажаришлари учун бошқа ишчиларни ҳам ёллаган иш берувчи тадбиркорлар бўлишган.

Narrator 2 Балиқчилик доимий тарзда балиқчини керакли маблағ билан таъминлайдиган касб бўлган. Кейинги шогирд Матто эса солиқчи эди. Ўша даврда солиқчилар халқнинг нафратига дучор бўлган касб эгалари бўлган бўлишига қарамай, Масиҳни Маттонинг ҳаётида Ўз режаси бор эди. Кейинги шогирдни “Ватанпарвар” деб аташган. Унга берилган бу ном, унинг касбини билдирмаса ҳам кўп вақтларда нима билан шуғулланганини кўрсатади. Бу Ватанпарвар Симон эди. Уни ўз халқига ва ўз эътиқодига жуда содиқ бўлган одам эканини билишимиз мумкин. Ватанпарварлар ўша пайтларда Рим ҳукумати ва бошқарувига қарши қўзғалон кўтаришга уринган ва эҳтимол бир неча марта қўзғалон кўтарган ватанпарварлардан бири бўлиши мумкин. Улар рим империясини тўнтариш умидида жанг қилганлар. Аммо Исо Масиҳга қўшилганидан кейин, унинг жаётидаги мақсади ўзгарди. У сиёсий инқилоб қилгандан кўра, руҳан одамларни Худога жалб қилишни мақсад қилди.

Narrator 1 У умрининг охиригача, Масиҳга содиқ қолди. Раббимиз Исо Масиҳнинг шогирдлари ким бўлганини биламиз, аммо уларнинг баъзилари қандай касб билан шуғулланганини билмаймиз. Масалан, Тўма ва Бартоломей, яъни Натаниел. Улар ҳам балиқчилар бўлган бўлиши мумкин деган тахминлар бор, чунки Масиҳ ўлганидан кейин улар ҳам ўз касбларига қайтиб, бешта ҳаворийга қўшилганлари ҳақида айтилган. Ёки бўлмаса, улар ҳам балиқчиликни ўрганишган. Улар қандай касб эгалари бўлган бўлмасин, ҳаммаларининг касблари ва сифатлари Исо масиҳнинг Буюк Топшириғини амалга оширишга қўл келадиган одамлар бўлгани аниқ. Балиқчилик касбини олиб қарайдиган бўлсак, улар асосан кечаси ишлашган. Улар жисмонан бақувват ва саботли, сабр тоқатли кишилар бўлишган. Чунки тўрга илинган кўп ва оғир балиқларни тортиб чиқариш учун катта куч талаб қилинган.

Narrator 2 Кейинчалик Масиҳ шогирларига, “Мен сизларни инсон овчилари қиламан”, деб ваъда берди. Матто ўз касби билан шуғулланган пайтда бир вақтлар у жуда ҳам ўзига тўқ яшаган бўлса, Масиҳ билан бирга вақт ўтказиш вақтида Худо уларнинг ҳар бир эҳтиёжини қондиришлари ҳақидаги ҳақиқатни билиб олди. Исо Масиҳ уларни қишлоқларга Хушҳабар айтиш учун юборар экан, ўзлари билан бирга пул олмасликни буюрди. Матто ўша кичик хушҳабар саёҳати даврида Худованднинг қудрати, марҳамати ва таъминотини бошқа шогирдлар билан бирга кўриб, ҳис қилди. Улар Худога суянган пайтларида Худованд уларни уялтириб, муҳтожликда ташлаб қўймаслигини билиб олдилар. Биз ҳам Масиҳнинг шогирдлари сифатида, ҳеч иккиланмай Унга суянишимиз ва ишонишимиз мумкин, чунки Худованд солиҳларни ташлаб қўймайди. У бу ҳақида Муқаддас Каломда жуда ҳам кўп ваъдалар берган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top