Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Масиҳнинг Самовий Отаси ҳақида жуда яхши биламиз, аммо унинг ердаги отаси ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Ерда фақат Марям Исо Масиҳнингяқини, қондоши ҳисобланади. Юсуф эса Марямнинг ҳомиладорлигига қарамай, уйланишга қарор қилган. Ўша вақтда Юсуф Марямдан осонгина қутулиши мумкин эди, аммо Худонинг буйруғига кўра, у жасорат билан Марямга уйланди. У ҳақида Муқаддас Каломда кўп нарса ёзилмаган, аммо Исо Масиҳнинг туғилишини кузатиб, шубҳасиз бу чақалоқнинг бошқача бир инсон эканлигини англагани аниқ. Аммо Каломда Масиҳнинг онаси Марямнинг Исо Масиҳни ёшлигидан кузатиб, У ҳақида чуқур ўйлагаб юргани ҳақида ёзилган. Луқо 2 боб 22-24 оятлар шундай дейди: “Марям, Тавротга кўра, тозаланиш кунларига риоя қилди. Бу муддат тугагач, Марям билан Юсуф Қуддусга бордилар.
Narrator 2 У ерда покланиш қурбонлигини келтириб, Эгамизнинг қонунидаги “иккита каптар ёки иккита мусича келтирилсин”, деган амрни бажардилар. Улар болани ҳам Эгамизга тақдим қилмоқчи бўлиб, Уни ўзлари билан Қуддусга олиб борган эдилар. Чунки Эгамизнинг қонунида: “Ҳар бир тўнғич ўғил Эгамизга бағишланиши керак”,деб ёзилган.”
Ўша пайтда Қуддусда Шимўн деган бир одам бор эди. У солиҳ, тақводор одам бўлиб, Исроилнинг нажот топишини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ унга ёр эди. Муқаддас Руҳ унга: “Эгамиз ваъда қилган Масиҳни сен кўрмагунингча, ўлмайсан”, деб аён қилган эди. Шундай қилиб, Шимўн Муқаддас Руҳ бошчилигида Маъбадга борди. Исонинг ота–онаси қонунда буюрилган маросимни бажариш учун чақалоқни Маъбад ҳовлисига олиб кирдилар. Шунда Шимўн чақалоқни қўлига олиб, Худога ҳамду сано айтди: “Эй Эгам, ваъдангни Сен бажо айладинг, Энди тинчгина ўлишга рози бу қулинг.
Narrator 1 Зеро, ўз кўзим ила кўрдим Қутқарувчини, Барча эллар олдида ҳозирлаган нажотингни. Ғайрияҳудийларга аён бўладиган нурдир У, Халқинг Исроилнинг шуҳратидир У. Юсуф ҳам, Марям ҳам Исо ҳақида айтилган бу сўзлардан ҳайратга тушдилар. Бу сўзларни эшитганидан кейин, Юсуф албатта ўзининг оиласида Худонинг қудрати билан дунёга келган бу гўдак илоҳий бир Зот эканини англаб етган. Исо Масиҳ болалик даврини кечираётган пайтда, Юсуф тирик бўлган. Чунки Исо Масиҳ 12 ёш бўлганида ота-онаси билан Қуддусдаги Маъбадга боргани ҳақида ёзилган. Улар маросимни ўтказиб бўлиб, йўлга тушдилар, Исо ҳам улар билан бирга келаяпти, деб ўйладилар. Аммо, ярим йўлга келганида Исонинг одамлар орасида эмаслигини билиб қолдилар. Калом шундай дейди: “Уч кундан сўнг Уни Маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтирарди, уларнинг гапларига қулоқ солиб, саволлар берарди.
Narrator 2 Исонинг гапларини эшитганларнинг ҳаммаси Унинг фаҳм–идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон қолардилар. Ота–онаси Уни кўриб, ажабландилар.” Ҳар бир даврда, болалар отаси ҳунарини ўзлаштиришган. Юсуф ҳам ўғли Исо Масиҳга ўзининг касби дурадгорликни ўргатгани аниқ. Чунки Исо Масиҳ ўттиз ёшга тўлмагунича, ерлик отаси Юсуф билан бирга ишлаган. Бундай дейишимизга сабаб, Масиҳ ўртага чиқиб Ўзи ва Худонинг Шоҳлиги ҳақида гапириб бошлаганида, одамлар, “Бу дурадгорнинг ўғли эмасми?”, дейишган. Юсуф ҳақида кўп ёзилмаган бўлса ҳам, унинг ҳалол ва пок одам бўлганини, одамлардан кўра кўпроқ Худога қулоқ солгани ҳақида билишимиз мумкин. У кейинчалик вафот этган деган тахминлар бор. Аммо унинг нима сабабдан ва қачон вафот этгани муҳим эмас, муҳими Юсуфнинг Мусонинг қонунларига риоя қилиб яшагани.