4:09

Энг қийин саволларга жавоб

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Фарзанд вояга етказаётган оналар кўп ҳолатларда қандай йўл тутишни, фарзандларнинг энг оддий саволларига қандай жавоб беришни билмай қоладилар. Бундай пайтларда кўпгина оналар ўзлари ўйлаб топган нотўғри жавобларни берадилар. Масалан, 3-4 ёшли болажонингизнинг укам қаердан келган деган саволларига, “Уни касалхонадан сотиб олганмиз” ёки “Лайлак ташлаб кетаган”, “Лўлиларнинг хуржунидан тушиб қолган”, каби тўқима жавоблар билан уларнинг қизиқишларини қондирганмиз. Аммо бу тўғри эмас. Мутахасиссларнинг фикрича, болакайлар келажакда баркамол фарзанд бўлиши учун ёшликларидан тўғри билимга эга бўлишлари керак. Бу борада ота-оналар энг биринчи устозлар бўлишади. Қуйида сизнинг эътиборингизга болакайлардан кутиш мумкин бўлган энг қийин саволларга энг тўғри ва оддий жавобларни ҳавола қиламиз. Болалар дунёга бошқача нигоҳ билан боқадилар.

Narrator 2 Уларнинг қизиқувчан нигоҳларидан ҳеч нарса қочиб қутулолмайди: уларга атрофдаги ҳамма нарса қизиқ. Улар баъзида шундай саволлар беришадики, бу саволларга жавоб бериш осон бўлмайди. Сув нега қайнайди? Бу савол оналарга жуда таниш, чунки онаси билан ошхонада куймаланиб юрган болакай албатта шу саволни беради. Унга эса мана бундай деб жавоб бериш мумкин. “Сув исиганда унинг молекулалари ҳаракатлана бошлайди ва бунинг натижасида ҳарорат кўтарилади. Заррачаларнинг ҳаракати тезлашади, уларнинг орасидаги масофа узайиб боради ва молекулаларнинг бир-бирини тортиш кучи етмай қолади. Шунда улар учиб, бир-биридан узоқлашиб кетади. Сув буғи шу тарзда пайдо бўлади: ҳарорат кўтарилганида заррачалар ҳаракати тезлашиб, ҳавога кўтарилади.” Самолёт нега қулаб тушмайди? Бу савол нафақат болаларни балки баъзи катта одамларни ҳам қизиқтиради. Масалан, «Боинг-747»нинг оғирлиги 162 тонна ва пастга қулаб тушмайди.

Narrator 1 Унинг қулашига кўтариш кучи имкон бермайди: ҳаво оқими қанотларни юқоридан ва пастдан сиқиб туради ва самолётни юқорига кўтаради. Самолётнинг тезлиги катта бўлганлиги сабабли унинг остидаги ҳаво зичлашади ва уни самода кўтариб туради. Баъзан қишнинг қорли аммо қуёш нур сочиб турган кунларида болангиз билан сайрга чиқсангиз, у албатта қорга тегишли савол беради. Уларнинг тасаввури жуда бой ва улар баъазн бошқа ранглардаги қор ёғишини исташади. Уларнинг кейинги саволи қуйидагича бўлиши мумкин. Қор нега оқ? Қор учқунлари алоҳида ҳолда шаффоф бўлади ва ёруғликни ўтказади. Лекин улар кўпайиб, зичлашганида ёруғлик қорда синади ва улар орқали акс этади. Ёруғликнинг аксини биз оқ рангда кўрамиз, чунки қуёш ҳам биз ўйлагандек сариқ эмас, оқ рангда. Онасининг сочларини ўйнашни яхши кўрадиган ёки ўта кузатувчан болалар, “Нега кўк рангли соч бўлмайди?”, деган саволни беришлари мумкин.

Narrator 2 Чиндан ҳам нега яшил ёки кўк рангли сочлар бўлмайди? Бунинг жавоби оддий. Сочда иккита бўёвчи модда бўлиб, улар қора, жигарранг, сариқ ва қизил рангларга жавоб беради. Шунингдек, соч толасида ҳаво шарчалари ҳам бўлади. Сочнинг ранги рангларнинг аралашиши ва шарчалар миқдорига боғлиқ. Ранглар аралашмасидан кўк ва яшил ранг пайдо бўлмайди. Осмон нега мовий? Қуёш нури атмосферада сочилиб кетади. Оқ ранг синади ва камалакнинг етти рангига тарқалади. Кўк ранг барча рангларга нисбатан кучлироқ ёйилиб кетади ва шунинг учун осмон мовий рангда. Кўк рангга бошқа ранглар ҳам аралашгани боис осмон соф кўк рангда бўлмайди. Нега соат миллари тескари йўналишда айланмайди? Қуёш соатлари Шимолий яримшарда ихтиро қилинган бўлиб, гномон сояси Қуёш ҳаракатига мос равишда ҳаракатланган. Механик соатлар ихтиро қилингач, циферблатдаги рақамлар жойлашуви сақлаб қолинган. Фарзандларингиз билан вақтингизни чоғ ва мазмунли ўтказишингизга бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top