3:49

Худога итоат қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо Ўзига итоат қилганларни албатта тақдирлайди. Бунга бир мисол келтирамиз. Машхур воиз Чарлз Стенли шундай дейди, “Биз шаҳар марказидан жой сотиб олиш учун пул жамғараётган эдик. Бир нечта жойлар сотиб олганмиз ва яна битта жой олмоқчи эдик. Жамоатимиз биносининг орқасидаги бу жой бизга керак эди, чунки жамоатимиз 2400 кишига мўлжалланга бўлса ҳам, машиналар учун жой атиги 80 та эди. Шунинг учун бу жой бизга керак эди. Биз Куба биноси деб атайдиган мана шу бинодан бошқа ҳамма нарса бизники эди. Бу бинони бундай аташимизнинг сабаби – бинонинг эгаси жаноб Куба эди. Мен ундан бинонинг шу қисмини бизга сотишини сўрадим. У эса “Бу бинонинг бу қисмини сотмайман. Биламан, бинонинг бу қимсидан бошқа ҳамма қисми сизларники, бироқ мен сотишни истамайман” деди. Шундай қилиб, орадан тахминан икки ҳафталар ўтгандан кейин мен ва айрим хизматчилар ичкаридаги хонамизда ибодат қилиш учун тўпландик.

Narrator 2 Орада бошимни кўтариб, деразадан ўша бинога қараб қўярдим. Шунда Худо менга гапираётганини ҳис қилдим… “Ёшуа нима қилган эди?” “Худойим, мени шундай қилишимни ҳоҳламасанг керак, ахир ҳамма мени ақлдан озибди, деб ўйлашади”. Худди Худо менга “Юр. Бинонинг атрофини айланиб чиқ” деб айтаётгандек эди. Ибодатдан кейин мен бошқа хизматчиларга бу таклифни айтдим. Биз ўша бўлимни айланиб чиқдик. Биз олти хафта мобайнида ҳар сешанба куни ўша бўлимни айланиб чиқдик. Еттинчи сешанба куни анча совуқ, шамол эсаётган эди ва биз қалин пальтоларга ўраниб олгандик. Ўша куни бўлимни етти марта айланиб чиқдик. Бўлимни айланиш вақтида биз оғиз ҳам гапирмадик, жамоатда ҳеч кимга бу ҳақда айтмадик. Орадан икки ойлар ўтиб, жаноб Куба мени чақирди ва “Доктор Стэнли, ҳалиям бу бўлимни олиш ниятингиз борми?” деб сўради. “Ҳа” деб жавоб бердим. Шундай қилиб, биз бу бўлимни ҳам сотиб олдик.

Narrator 1 Агар инсоний нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, “Худо Ёшуага минг йиллар олдин шундай деган. Ҳозир эса йигирмангчи аср. Шунинг учун, бунга “йўқ” дейман”, деган бўлардим. Худо менга “Айланиб чиқ” деди. Эсимда, бир марта жамоатдагилар ва чўпонлар билан бирга музокара олиб бораётган эдик. Бу катта кураш эди. Кўп одамлар мени уюшмага президент бўлишимни исташди, бироқ мен ҳоҳламадим. Уйга бориб, рўза тутиб, ибодат қилдим ва президент бўла олмаслигимга Худони ишонтиришга ҳаракат қилдим. Аслида эса қўрққандим. Қаттиқ қўрққандим. Қандай қилиб ҳам чўпон ҳам президент бўламан, деб ўйладим. Бу жуда аччиқ кураш эди. Сайловдан бир кун олдин оқшомда чўпонлар гуруҳи бир жойга тўпландик. Биз суҳбатлашдик ва мен ким президентликка лойиқ эканини биламан, деб ўйладим. Назаримда у бу ишни яхши уддалай оларди. Чунки у кучли ва бу ишга лаёқатли эди.

Narrator 2 Ибодатдан кейин уни президентликка тавсия қилдим ва чиқиб кетдим. У ёки чўпонлардан бири президентликка сайланишига ишончим комил эди. Шундай қилиб, мен ўз хонамга кириб кетдим. Эрталаб туриб, ювиниб кийиниб меҳмонхона эшиги томон юрдим. Эшик қўнғироғига яқинлашганимда Худо менга “Айтганимни қилишга рози бўлмагунингча қўнғироқни чалма” дегандек бўлди. Мен каравотимга ўзимни ташлаб йиғладим, чунки Худо мендан нимани истаётганини билардим. Бу ишни қилишга мажбур эканимни англаб етдим. Ниҳоят “Майли Раббим, Сен нимани истасанг, мен тайёрман” дедим. Бироқ бундан унчалик хурсанд эмасдим. Мен ҳануз Худога илтижо қилардим. Дўстларимдан бири менга “Стэнли, сен президентсан” деди. Ўзимни худди орқам билан тоғдан қулагандек ҳис қилдим, чунки ўзимни бу ишга нолойиқ, деб ҳисоблаган эдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top