Narrator 1 Соғ – омонмисиз қадрдонлар? Худованднинг ҳаётимизда қилаётган ишлари бизнинг ва бу ҳақида эшитган бошқа Худо фарзандларининг ҳаётига далда ва куч беради. Бу сафарги гувоҳлигимизни эшитинг. “Мен жамоатга келиб, қандай ҳаёт кечирганимни эслашни истамайман. Аммо Худованд мени эски ҳаётимдан қутқариб, янги оила ва янги табиатни менга ато қилди. Шу кундан буён мен доим Худонинг олдида тиз чўкиб ўзим, яқинларим ва ҳатто ўзим танимайдиган бошқа инсонлар учун ҳам ибодат қиладиган бўлдим. Аммо қаердадир адашдим. Қаерда? Ортга қараб, фақат заифликларимни кўрардим. Имонимга қарамай, ҳали ҳам танавий заифлигим мени шубҳага бошлади. Мен ўзимдан бошқа ҳамма нарсани ва ҳаммани айблай бошладим. Охир оқибат нажот топган пайтимдаги қайноқ севгини йўқотдим. Бу севги менинг юрагимни Нажоткоримга нисбатан алангалатиб турарди.
Narrator 2 Бир куни Якшанба куни кечаси Худованд мени яна тиз чўкиб ибодат қилишга чорлади. Шунда соат тунги соат икки ярим эди. Мен ҳеч ҳам ухлай олмай қийналаётган эдим. Ўрнимдан туриб тиз чўкдим. Ибодат қилар эканман юрагимга “Унинг фароғатига кириш”, деган сўз” келди. Бу жумлани жуда кўпчилигингиз биласиз. Улар Ибронийлар 4 бобдан олинган. То ибодатимни тугатгунимча ҳам бу жумла мени тарк этмади. Ўша куни мен жамоатга бормаслик ҳақида ўйлаб қўйгандим. Аммо Худованд тунги ибодатда юрагимга солган жумла орқали мени Ўз ҳузурига чорлаётган эди. Шу куни тонгда жуда толиқиб уйғондим, телевизорни ёқиб, Муқаддас Каломдан ваъз қилинадиган каналга очдим. Бу сафарги сонида нима ҳақида ваъз қилаётганларини тахмин қилиб кўринг-чи! Унинг фароғатига кириш ҳақида. Худованд тунда ҳам менга шу ҳақида айтган эди. Агар ўша тунда Худога итоат қилмаганимда, бу гувоҳлик бўлмаган бўлар эди.
Narrator 1 Ўша куни Якшанба кунги йиғилишга бордим. Орқа ўриндиқда туриб ибодат қилар эканман, оёқларим қалтираб, ҳамма ёғимни тер қоплаётган эди. Муқаддас Руҳ бутун борлиғимни тўлдирганини ва менинг ичимдаги ҳато фикрларим ва гуноҳларимни ошкор қилаётгани мени яна ҳам ожиз қилиб қўяётган эди. Шунча гуноҳимни тан олмай Худодан ва бошқалардан яшириб юрган эканман, деб ўйладим. Оёқларим мени ўз ўзидан олдинга етаклади. Олдинга чиқиб, тиз чўкиб, Худонинг иҳтиёрига ўзимни ташладим. Энди ўлсам керак, чунки Худованд менинг бутун гуноҳларимни ошкор қилиб ташлади. Мен Унинг шафқати ва иноятига лойиқ эмасман, деган фикр ҳаёлимдан ўтарди. Ички руҳим тилка пора бўлган эди. Шу пайт мендан олдинроқда ўтирган опаларимиздан бири ҳам Муқаддас Руҳга тўлиб, унинг бошқарувида менинг олдимга чиқди. Менинг устимга қўлини ташлаб, мен учун ибодат қилишни бошлади. Мен ҳеч қачон бундай аҳволда бўлмаган эдим.
Narrator 2 Ич-ичимдан Муқаддас Руҳ келганини ва ҳаётимнинг қоронғу қисмларини очиб ташлаганини аниқ ҳис қилдим. Бироздан сўнг қувватга кириб яна ўз ўриндиғимга жойлашдим. Жамоатимиз чўпони нима ҳақида ваъз қилганини биласизми? Ибронийлар 4 бобни. Кейин эса уйга қайтиб келиб ухлашга ётдим. Яна кечаси Худованд мени уйғотди. Ўша пайтда худди кечагидек ибодат қилдим. Бу сафар бир аёл дўстим ҳақида ибодат қилаётган эдим. Худо мени ичимдан сабрсиз қилди. “Худо мендан нима истайсан?”, деб бақирдим. У менга “Унинг учун ўз совғангни унга бер”, деди. Кейинги куни ҳаста ётган дўстимнинг олдига бориб, Худо менга ўргатган, “Унинг фароғатига кириш” ҳақидаги ҳақиқатини гувоҳлигимга қўшиб айтиб бердим. У ҳам мендек Муқаддас Руҳга тўлган эди. Иккаламиз бирга ибодат қилдик. Дўстимни аввал ҳеч қачон бунчалик қаттиқ йиғлаганини кўрмаган эдим. Шундан сўнг кўз ёшларимиз орасидан иккаламиз ҳам табассум қилиб турардик. Дўстим ва ниҳоят Унинг ҳузурига кирган эди.